ЭШЧОН БАХШИ Кўспўлатов (1901 — Қорақалпоғистон, Чимбой тумани — 1952) — Қорақалпоғистон (1945) ва Ўзбекистон (1950) халқ достончиси. Шерна бахшшшнт шогирди. Ёшлигидан халқ қўшиқларини, достонлардан парчаларни куйлаб юрган. Чимбой ҳудудида ишлаган (1930). «Шодлик қўшиғи», «Шодлик замон» каби кўпгина халқ қўшиқларини яратган, «Қорақалпоқ халқ қўшиқлари» (Тошкент, 1959) китобида ҳам Эшчон бахши қўшиқлари нота ёзувлари билан берилган. Москва, Тошкент шаҳриларида ўтказилган олимпиадаларда қатнашган (1939).
Ад.: Каракалпакские народнме песни, М., 1948, Максетов Қ., Қорақалпоқжиров — бахшилари, Нукус, 1983.