ЭҲРОМ

ЭҲРОМ (араб. — чегараланиш, ибодат ҳолатига ўтиш) — 1) мусулмонларнинг катта ва кичик ҳаж қилиш (ҳаж ва умра) вақтидаги алоҳида ҳолати. Эҳром ҳажни дили билан ният қилиш, ҳаромдан муҳофазаланишдир, эҳромдаги киши «муҳрим» деб аталади. Муҳрим одобдан ташқари сўз сўзлаш, хотини билан яқинлик қилиш, гуноҳ ишларга қўл уришдан сақланиши лозим. Муҳрим киши тирик мавжудотни ўлдирмайди, тикилган либос киймайди, оёғига пайпоқ, маҳси, этик киймайди, юзини, бошини бирор нарса билан тўсмайди, хушбўй нарса суртмайди, тирноқ, соч, мўйларини олмайди;

2) Эҳром ҳолатига кирганлар танага ўрайдиган мато. Ҳожилар ҳаж кунларида Эҳромга ўралган ҳолатда барча ибодатларни адо этадилар.

Эҳромга кириш одатида мусулмонларнинг мулкий ва жамиятдаги ижтимоий аҳволидан қатъи назар умумий тенглиги ғояси ўз ифодасини топган.


Кирилл алифбосида мақола: ЭҲРОМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Э ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Sherxon - Ex, Dilnoz
ТОШКЕНТ
КИЙИМ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты