ФАЛАЖ (араб.) , шол — ихтиёрий ҳаракатлар қилиш қобилиятининг йўқолиши; нерв системасининг органик ва функционал зарарланиши натижасида рўй беради. Фалажга қон айланишининг бузилиши, бош ва орқа миянинг яллиғланиши ёки шикастланиши, нерв системасининг ўсмалари ва ҳ. к. сабаб бўлади. Мускуллар яллиғланиб, суякбўғим аппарати шикастланганда ҳаракатларнинг механик тарзда чекланишини уларнинг Фалаж даги бузилишдан фарқлаш лозим.
Аъзонинг қайси қисми зарарланганига қараб периферик (сует) Фалаж ва марказий Фалаж фарқ қилинади. Марказий Фалажда зарарланган қўлнинг букилишини ва зарарланган оёқнинг ёзилишини маълум вазиятда тутиб турадиган мускуллар тортишиб қолади. Периферик нерв системаси касаллиги (яллиғланиш, шикастланиш, қўрғошин, маргимушдан заҳарланиш) натижасида юзага келган фалаж периферик Фалаж деб аталади. Унда мускуллар ингичкалашиб таранглиги сусаяди ва заифлашади, қўлоёқ осилиб қолади, бўғимлар бўшашади. Бундай Фалаж бола ёшлигида, мас, полиомиелитда рўй берса, касал қўл ёки оёқ ўсмайди. Ўтказиб юборилган Фалажда бўғимларнинг ҳаракатланиши қийинлашади, у қўлоёқнинг нотўғри ҳолатда бўлишига олиб боради, бу эса кўпинча ҳаракатланишни Фалаж дагидан ҳам баттарроқ оғирлаштириб қўяди.
Калламия нервлари касаллигида (яллиғланганда, шикастланганда калла суяги ичига, мияга қон қуйилганда) юз мускуллари фалажи рўй бериши мумкин. Mac, кўз соққаси мускуллари Фалаж ида бемор кўзига нарсалар иккита бўлиб кўринади, юз нерви невритида юзнинг тегишли ярмида мимика мускулларининг ҳаракати йўқолади, тил ости нерви зарарланганда тил мускули фалажи келиб чиқади, бемор гапириш ва овқатланишта қийналади. Фалаж бўлган беморга врач назорати остида даво қилинади. Бунда, асосан, қон айланиш аъзолари ҳамда марказий ёки периферик нерв системаси касалликлари даволанилади. Фалаж ёки парез (чала Фалаж) туфайли ўз функциясини йўқотган қўл ёки оёқ тўғри букилибёзиладиган, тирсак ва тизза бўғими, бармоклар, оёқ панжаси бир оз букиладиган, кафт олдибилак бўғими ёзиладиган ҳолга келтирилади. Қўлоёқнинг тўғри ҳолатда бўлишини саклаш учун юмшоқ болишча (пахтани қаттиқ қилиб ўраб устидан мато б-н тикиб қўйилади) ёки пластик материалдан қилинган шина ишлатилади. Бироқ касал қўлоёқ ҳаракатсиз қолмаслиги лозим. Шу сабабли биринчи кундан бошлаб енгилроқ гимнастика қилиниб, касал қўл ёки оёқ бўғимлари галмагалдан букибёзилади, буни беморнинг ўзи бажариши мумкин. Машклар ҳам ҳаракатнинг тикланишига ёрдам беради, бунда бемор бир вақтда ҳам соғлом, ҳам касал қўлоёғини ҳаракат қилдиришга уриниши, қўлоёкда қаракат пайдо бўлса, уни кучайтира бориши керак. Бемор кун сайин жуда бўлмаса 1—2 см ошиқроқ юришга ҳаракат қилиDiH, мускуллар кучая бориши билан қўлга оғир келмайдиган машклар (резина лента, эспандер, резина копток ёрдамида) бажариши лозим. Юклама (нагрузка)ни босқичмабосқич кучайтира бориш яхши натижа беради, зўр келадиган машқларга шошиб ўтиш ярамайди, акс ҳолда ҳаракатларнинг тикланиши тўхтаб қолади.
Машклар тартибини даво физкультурасини ўтказувчи мутахассис тузади. Кучсиз қўлоёқдаги қаракатларни осонлаштириш учун ортопедик аппаратлар ишлатилади. Даво Фалажга сабаб бўлган асосий касалликка қараб олиб борилади, даволаш бадан тарбияси, массаж, доридармон ва б. физиотерапевтик муолажалар буюрилади.
Фалаж ва парезларнинг олдини олиш, асосан, уларнинг ривожланиши ва асорат қолдиришига сабаб бўладиган касалликларни бартараф этишдан иборат. Болаларни полиомиелитга қарши эмлаш, айниқса, катта аҳамиятга эга (қ. Эмлаш).