МАРКАЗИИ НЕРВ СИСТЕМАСИ — одам ва ҳайвонлар нерв системасининг асосий қисми; нерв ҳужайралари (нейронлар) ва уларнинг ўсимталаридан таркиб топган. Марказии нерв системаси умуртқасиз ҳайвонларда ўзаро бириккан нерв тугунлари (ганглий) системасидан, умуртқали ҳайвонлар ва одамда бош мия ва орка миядан иборат. Марказии нерв системаси ва периферии, нерв системаси функционал жиқатдан бир бутун система бўлиб, сезувчи (афферент) ва ҳаракатлантирувчи (эфферент) нерв толалари орқали барча аъзолар ва тўқималар билан боғланган. Марказии нерв системасининг энг мураккаб ва махсус қисми бош мия катта яримшарларидир. Марказии нерв системасининг асосий функцияси атроф муҳит ҳамда аъзолар ва тўқималардаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш, ўтказиш ва саклаш; организмнинг барча системалари фаолиятини бошқариш, улар ўртасидаги боғланишни амалга ошириш орқали организмнинг бир бутунлигини таъминлашдан иборат. Эволюция жараенида умуртқасиз ҳайвонларда 2 хил: тарқоқ-тугунли (бўшлиқичлиларда) ва анча мураккаб тузилган тугунли (ҳалқали чувалчанглар ва бўғимоёқлиларда) Марказии нерв системаси шаклланган. Умуртқали ҳайвонларнинг эмбрионал ривожланишида Марказии нерв системаси дастлаб яхлит нерв найи кўринишида бўлса, тубан хордалилар (мас, ланцетник)да нерв найи уларнинг бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади. Юксак хордалиларда эмбрионал ривожланиш даврида нерв найининг олдинги қисми йўғонлашиб бош мия бўлимларини ҳосил қилади. Дастлаб олдинги, ўрта ва ромбсимон бўлимлар, кейинроқ олдинги миянинг бир кисми — оралиқ мия ташкил топади; ромбсимон бўлимдан Вароли кўприги, мияча ва узунчоқ мия шаклланади. Судралиб юрувчилар, қушлар ва сут эмизувчиларда олдинги миянинг пўстлоқ-ости тузилмалари (базал ганглийлар, оралиқ мия) ва бош мия катта яримшарлари пўстлоғи ривожланади. Сут эмизувчиларда катта яримшарлар пўстлоғи бош миянинг энг йирик кисмини ташкил этади. Бош мия ҳам орқа мия сингари оралиқ ва ҳаракатлантирувчи нейронлардан иборат. Сезувчи неиронлар танаси эса Марказии нерв системасидан ташқарида ганглийларда жойлашган. Филогенез жараенида оралиқ нейронларнинг микдорий нисбати ортади. Юксак приматларда улар барча нейронларнинг 99,95% ини ташкил этади. Марказии нерв системасида нейроглия ҳужайралари ҳам бўлади.
Марказии нерв системасининг функцияси рефлекслар орқали амалга ошади. Барча психик жараёнлар (ўрганиш, эслаш, тафаккур, нутқ ва б.) шартли рефлекслар билан боғлиқ. Хар қандай рефлекснинг моддий асосини рефлекс ёйи ташкил этади. Муайян таъсирловчига иқтисослашган рецепторлар бўлиши, нерв импульеларини бир йўналишда ўтказиш, неиронлар ўртасида синаптик боғланиш (қ. Синапслар), ишчи органда функционал жавобнинг вужудга келиши рефлектор ёйи учун хос бўлган хусусиятлар ҳисобланади. Рефлектор ёйининг марказий қисми келадиган ва чиқадиган им-пульеларни назорат қилиш системасига эга. Сут эмизувчиларнинг Марказии нерв системасида энг содда рефлектор ёйи моносептик ей ҳисобланади. Одатда умуртқали ҳайвонлар Марказии нерв системаси даги рефлектор ёйлари мия бўлимларидан ҳам ташқарига чиқадиган нерв ҳужайраларининг мураккаб туташувидан иборат. Мия рефлекторининг ўзаро интеграцияланиши (мувофиклашуви) туфайли Марказии нерв системаси бир бутун, изчил системада намоён бўлади. Интегратив системалар тахм. бир хилдаги функционал элементлардан иборат бўлади. Уларнинг элементлари сон жиҳатдан чекланган нерв жараёнлари (постсинаптик потенциалларни кузатувчи ва тормозловчи, жавоб берувчи потенциаллар) орқали ўзаро боғланган. Нисбатан содда тузилган интегратив системага мисол қилиб орқа мия рефлексини кўрсатиш мумкин. Нейронал программали интегратив система ҳам мавжуд. Бу система ташки ва ички афферент сигналларга жавоб тариқасида кетма-кет содир бўладиган ва ўзаро қатъий мувофикдашган рефлексларни ишга солади. Бу рефлекслар туфайли нафас олиш, ҳаракатланиш, ютиниш каби мураккаб жараёнлар амалга ошади. Мия дастаси интегратив системаси олдинги мияга ўтадиган ах-борот ҳамда орқа мия мотонейронларига чиқадиган сигналлар оқими орқали бошқариб турилади. Эмоционал реакциялар асосини ҳам Марказии нерв системасининг бир қанча интегратив системалари ташкил этади. Мия дастаси нейронларининг махсус гуруҳи нейромедиаторлар (моноаминлар, пептидлар, аминокислоталар ва б.) ишлаб чиқаради. Бу нейромедиаторлар аксонлари Марказии нерв системасининг функционал ихтисослашган махсус қисмига боради. Нейромедиаторлар нерв функциясини фаоллаштирувчи ёки тормозловчи нейромо-дуллаштирувчи системалар қаторига киради. Организмнинг тетиклигини саклаб, киши табиатини ва туш кўришини бошқариб турувчи норадренэргик система; эмоционал реакциялар, мураккаб ҳаракатлар, тетиклик, ҳузурҳаловатни сезишни бошқарувчи дофаминэргик система; терморегуляция, сезги, уйқуга кетишни бошқарувчи сератонинэргик система ҳам нейромодуллаштирувчи системага киради. Нейромодул ва интегратив системаларнинг ўзаро таъсири туфайли Марказии нерв системасининг мураккаб физиологик жараёнларни бошқариш имконияти ошади.
Носир Аҳмедов.