БОШ МИЯ — одам ва умуртқали ҳайвонлар марказий нерв системасиниит олий қисми; калла суяги бўшлиғида жойлашган; у умуртқа поғонаси каналидаги орқа мия билан марказий нерв системасини ташкил этади. Бош мия узунноқ мия, мия кўприги, ўрта мия, мияча, мия оёкчалари ва катта ярим шарлардан иборат. Узунчоқ мия орқамия билан мия кўприги оралиғида жойлашган, унинг ички қисми нерв толаларидан, ташқи (ромбсимон) юзаси V — XII жуфт бош мия нервлариттт ўзакларидан тузилган. Мияча Б. м. нинг энса қисми остида жойлашган. Мия кўприги асосан нерв толалари ҳамда краниаль нервлар ҳужайралари тўпламидан иборат бўлиб, олдиндан мия оёқчаларига, орқадан узунчоқ мияга туташган. Кубрик таркибидаги кулранг ўзакка Бош миядан ҳаракатчан нервлар, орқадан узунчоқ мия орқали сезувчи нервлар келади ва кўприк орқали мияча ўзакларига бориб мувозанатни сақлашда қатнашади. Мия. оёқчалари 4 тепалик ва уларнинг елкалари ҳамда мия сув йўлидан тузилган. Мия оёқчалари асосан нерв толаларидан иборат бўлиб, Бош мияга кўприк ва мияча орқали қўшилади. Оёқчалардаги бир жуфт қизил ўзаклар ва сув йўли деворидаги III жуфт кўзни харакатлантирувчи нервларнинг ўзаклари, қорамтир тузилмалар мускуллар тонусини сақлаб, нормал юришни бошқаради; 4 тепаликнинг устки бир жуфти кўзга тушган нурни қабул қилиб, бошни ўша томонга буради, кўз қорачиғининг кенгайиши ёки торайишини таъминлайди; пастки иккита дўмбоқ эса қулоқни товушга мослаш, бошни ўша томонга буришни бошқаради. Мия сув йўли III қоринчани IV қоринча билан қушади. Бош мия ярим шарларининг ёпқич — плашч қисми кулранг моддадан иборат, остида эса оқ модда (нерв толалари) ва қоринчалар бор. Б. м. ярим шарлари бир-бири билан қадоқсимон тана ёрдамида бирлашган 2 ярим шардан ташкил топган. Ҳар бир ярим шар пешона, тепа, энса ва чакка қисмларга бўлинади. Ярим шарлар пўстлоғи кулранг моддадан, пўстлоқ ости эса оқ моддадан тузилган. Пўстлоқ устида эгат ва пушталар бўлади. Пўстлоқнинг ўзи 14—15 млрд. га яқин муайян тартибда жойлашган ҳар хил ҳужайралар (нейроилар)дан иборат. Нейронлар бирбири ва организмнинг турли қисмлари б-н дендритлар, кўтарилувчи ва тушувчи нейритлар ёрдамида жуда мураккаб равишда боғланади. Ярим шарлар олий нерв фаолияти аъзоси, унда фиқолаш ва эмоционал жараёнлар содир бўлади. Бош мия организмни ташқи муҳитнинг ўзгарувчан шароитига мослаб туради. Одам Бош мия сининг оғирлиги ўртача 1360—1500 г, баъзан бу кўрсаткич кам ёки ортиқ бўлиши мумкин. Одамларнинг ақли Бош миянинг оғир ёки енгил бўлишига алоқадор эмас. Бош мия қаттиқ мия пардаси, ўргимчак тўрисимон ва юмшоқ (томирли) парда б-н қопланган. Бош мия пардалари орқа мия пардаларининг давоми ҳисобланади. Бош мия каттик пардасининг ташқи сатҳи калла суякларининг суяк уст пардаси бўлиб, орқа миянинг қаттиқ пардасидан шу билан фарқ қилади. Ўргимчак тўрисимон парда мия юмшоқ пардасининг ташқи сатҳи бўлиб, томирлари бўлмайди. У йўллар ва чуқурликлар орқали мия сатҳига ўтади. Юмшоқ мия пардасининг ички сатҳида томирлар бўлиб, улар Бош миянинг ҳамма эгатларига киради. Юмшоқ парданинг бир қисми мия оринчаларига кириб, унинг мия суюқлиги чиқарувчи томирли чигалини ҳосил қилишда қатнашади. Юмшоқ парданинг ташқи ва ички сатҳларидаги бўшлиқ мия суюқлиги б-н тўлиб туради. Бош мия организмдаги ҳамма аъзоларнинг келишиб ишлашини таъминлайди.