ДИПЛОМАТИК НОТА — дипломатик ё’зишмага оид ҳужжатнинг бир тури. Вербал ва шахсий Дипломатик нота ларга бўлинади. Дипломатик тажрибада кўпроқ вербал нота қўлланилади. Шахсий Дипломатик нота муҳим, жиддий муаммоларга бағишланади ёки бирон-бир воқеа тўғрисида расмий ахборот тарзида юборилади. Дипломатик нота дипломатик протокол талабларига биноан ёки шахсий Дипломатик нотага жавоб тарикасида ҳам йўлланади, у имзо чекувчи номидан 1-шахс феълида тузилган хат шаклида нота бланкасига босилиб, манзил кўрсатилади, аммо муҳр босилмайди. Халқаро дипломатик амалиётда Дипломатик ноталар айирбошлаш халқаро шартномалар ту-зишнинг шаклларидан бири саналади.