ДИСКОНТ

ДИСКОНТ (инг. discount — чегирма, лот. computare — ҳисобга олмоқ) — 1) қимматли қоғознинг фонд биржасида айни пайтда сотилаётган нархи билан номинали ёки уни қайтариб со-тиб олишдаги нархи ўртасидаги фарқ (мас, номинали 1000 сўм белгиланган акция биржада 950 сўмга сотиб олинган, Дисконт 1000—950=50 сўмга тенг);

2) валютанинг форвард курси (битим тузилган пайтда белгиланган, лекин пул тўлови кейинчалик амалга ошириладиган валюта курси) билан унинг айни пайтда нақд тўлови амалга ошириладиган курси ўртасидаги фарқ (мас, долларнинг форвард курси ярим йилдан сўнг 100 сўм бўладиган бўлса, унинг айни пайтдаги курси 90 сўм, Дисконт 100—90=10 сўм бўлади);

3) товарнинг турли муддатларда етказиб берилиши билан боғлиқ нархлари ўртасидаги фарқ (мас, компьютернинг икки ойдан кейин сотиладиган нархи 2 млн. сўм бўлса, учинчи ойда унинг нархи 1,9 млн. сўм бўлиши мумкин (Д. 2—1,9=0,1 млн. сўмга тенг); 4) ишлаб чиқарилган товар сифатининг мавжуд меъёрлар ёки шартно-мага мувофиқ келмаслиги натижасида товар нархининг пасайиши (нархдан ташлама); 5) банклар томонидан векселни муддатидан илгари қайтариб сотиб олиш (вексель ҳисоби);

6) векселни қайта сотиб олгани учун банк ундирадиган фоиз.


Кирилл алифбосида мақола: ДИСКОНТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
Туш таъбири нима дейилади
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты