ФЕРМИЙ (лот. Fermium) , Fm — сунъий радиоактив кимёвий элемент; актиноидларта мансуб. Тартиб рақами 100, ат. м. 257,095. Масса сони 243 дан 259 гача бўлган изотоплари маълум. 1953 й. да термоядро қуроли портлашида (5парчаланиш маҳсулоти сифатида кашф қилинган. 1955 й. да италиялик физик Э. Ферми номига қўйилган. Фермий изотопларининг ичида енгиллари (a ~252Fm) уран (U) ни кислород (|6О) ионлари билан ёки калифорний (Cf) ни азаррачалар билан бомбардимон қилиб, оғирлари (235 ^255 Fm) U ва плутоний (Pu) ни ядро реакторларида нурлантириб, (256Fm) эса эйнштейний (Es) ни азаррачалар билан бомбардимон қилиб олинади.