ПЛУТОНИЙ

ПЛУТОНИЙ (лот. Plutonium) , Pu — сунъий йўл билан олинган, актиноидлар гуруҳига мансуб радиоактив кимёвий элемент. Тартиб рақами 94, ат. м. 244,0642. П. нинг барқарор изотоплари йўқ; унинг масса сонлари 232 дан 246 гача бўлган 15 та радиоактив изотопи маълум. Плутонийнинг аҳамиятга эга изотопи 244Ри(Т1/2=8,26-107 й.)дир. Плутоний 194041 й. ларда америкалик олим Г. Сиборг раҳбарлигида уранни оғир водород — дейтронлар билан нурлантириб олинган. Плутонийнинг номи Плутон планетаси шарафига қўйилган. Уранни а – заррачалар билан бомбардимон қилиб, Плутонийнинг енгил изотоплари олинган. Уранни ней-тронлар билан ёритганда, уран нейтронларни кетма-кет қамраб олиши нати-жасида Плутонийнинг оғир изотоплари ҳосил бўлади. Плутоний барча изотоплари ярим емирилиш даврининг муддати Ернинг ёшидан анчагина кичик, шунинг учун барча бошлангич Плутоний (Ер планетаси ташкил топаётганда мавжуд бўлган) бутунлай парчаланиб кетган.

Плутоний ялтироқ оқ металл. Сутокланиш т-раси 640°, қайнаш т-раси 3352°, зичлиги 19,86 г/см3, атом радиуси 1Д62А. П. нинг кимёвий хоссалари уран ва нептунийнинг хоссаларига ўхшаш. Плутоний кимёвий фаол элемент. Ўз бирикмаларида 3, 4, 5 ва 6 валентли. Плутоний кислородда ёндирилса, унинг энг барқарор ок-сиди РиО2 ҳосил бўлади. Плутоний водородни ютиш хоссасига эга. Бошқа металлар ва металлмаслар билан бирикмалар ҳосил қилади.

Плутонийнинг саноатда ишлаб чиқарилиши ядро реакторларида 238U ядросига нейтронлар таъсир эттиришга асосланган. Плутоний, одатда, PuF3, PuF4 ёки PuO2 ни барий, кальций ёки литий буғлари билан қайтариб олинади. Плутоний ниҳоятда за-ҳарли. Организмга кирганида чиқиб кетмайди, суякка ўтиб, йиғилади. Плутонийни ишлатишда эҳтиёт чораларига риоя қилиш керак.


Кирилл алифбосида мақола: ПЛУТОНИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
КИМЁ
УРАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты