ФЕЪЛ

ФЕЪЛ — ҳаракат билдирувчи сўзлар туркуми ва шу туркумга оид ҳар бир сўз. Грамматикада «ҳаракат» сўзи кенг тушунчали бўлиб, нафақат ҳаракатни, балки ҳолат ёки ҳодисани ҳам билдиради, мас: югурмоқ, сакрамоқ, йиғламоқ, ухламоқ, ўйламоқ, севмоқ, тинчимоқ, қуримоқ, кўпаймоқ ва б.

Феъллар луғавий маънога эга ёки эга эмаслигига кўра 2 турга бўлинади: мустақил Феъллар, ёрдамчи Феъл лар. Мустақил Феъллар, худди бошқа мустақил сўз туркумларига оид сўзлар каби, луғавий маънога эга бўлади, гапнинг мустақил бўлаги вазифасида кела олади ва ҳ. к. (қ. Сўз туркумлари). Ёрдамчи Феъллар луғавий маънога эга бўлмайди. Улар турли ёрдамчи вазифаларда келиб, турли қўшимча маънолар ифодалаш учун хизмат қилади. Ёрдамчи Феъллар ўз вазифасига кўра 3 асосий турга бўлинади:

1) феъл ясаш учун хизмат қилувчи ёрдамчи Феъл лар: қил, эт, айла, бўл (қабул қилмоқ, таклиф этмоқ, тамом бўлмоқ каби);

2) Феълнинг аналитик шаклини ясаш учун хизмат қилувчи ёрдамчи Феъллар (булар, одатда, «кўмакчи Ф. лар» деб юритилади). Феълнинг бундай шакллари турли грамматик, модал ва б. маъноларни ифодалайди: ўқиб бўлди, кўриб қолди, қўрқиб кетди ва б. ;

3) боғлама вазифасини бажарувчи ёрдамчи Феъл лар. Mac, қил, бўл: спортчи бўлмоқ, ўқитувчи бўлмоқ.

Ҳоз. ўзбек тилида ёрдамчи Феъл лардан фаркланувчи «тўлиқсиз Феъл» (луғавий маъносини тамомила йўқотган, ҳоз. ўзбек тилида маълум бир грамматик маъно ва вазифаларда қўлланувчи Феъл)нинг эди, экан, эмиш, эса шакллари ҳам қўлланади.

Феъл туркуми, бошқа сўз туркумлари каби, ўзига хос сўз ясалиши ва шакл ясалиши тизимига эга (қ. Сўз ясалиши, Шакл ясалиши). Ясама Феъллар ла, лан, лаш, лантир, лаштир аффикслари ҳамда қил, эт (айла) ёрдамчи Феъл лари билан ҳосил қилинади: олқишламоқ, руҳланмоқ, бирлашмоқ, жабр қилмоқ, рухсат этмоқ.

Феъллар ўзига хос мураккаб грамматик категориялар тизимига эга. Хусусий маънолари билан ўзаро фаркланувчи, бир умумий маъносига кўра бирлашувчи шакллар тизими Феълнинг грамматик категорияларини ҳосил қилади. Ўзбек тилида Феълнинг қуйидаги грамматик категориялари бор: нисбат категорияси, бўлишлибўлишсизлик категорияси, майл категорияси, замон категорияси, шахссон категорияси.

Нисбат категорияси — ҳаракатнинг субъект ва объектга муносабатини кўрсатувчи грамматик категория. Ҳаракатнинг субъект ва объектга муносабатини кўрсатишига кўра нисбат категориясининг 5 тури фаркланади: бош нисбат; ўзлик нисбати; орттирма нисбат; мажҳул нисбат; биргалик нисбати. Ҳар бир нисбат шакли махсус қўшимча ердамида ясалади. Фақат бош нисбат махсус ясовчи (кўрсаткич)га эга эмас. Бош нисбат ҳаракатнинг эга билан ифодаланган шахс ёки предмет томонидан бажарилишини билдиради: олди, келди, сўраяпти ва б. Ўзлик нисбати шакли (и) н, (и)л қўшимчалари ердамида ясалади ва ҳаракатнинг субъектнинг ўзига объект сифатида каратилганлигини ёки субъектнинг ўзи доирасида юзага келишини (бажарилишини) билдиради: мақтанмоқ, кўринмоқ, туғилмоқ ва б. Орттирма нисбат шакли дир, ир, т аффикслари ердамида ясалади ва объектсиз Феълни объектив Ф. га айлантиради, объектли Феълдан ясалганда эса унга яна объект қўшилганини билдиради: келтир, кулдир, ичир, ўқит ва б. Мажҳул нисбат шакли (и)л, (и) н қўшимчалари билан ясалади ва асосий эътиборни ҳаракатнинг бажарувчисига эмас, балки объект билан ҳаракатнинг ўзига қаратилишини билдиради: келтирилди, тозаланди. Бу нисбат шакли объектсиз (ўтимсиз) Феъл лардан ясалганда, шахссизлик маъноси ифодаланади: (кўприкдан) ўтилди, (меҳмонга) борилди ва б. Биргалик нисбати ш аффикси ердамида ясалади ва ҳаракатнинг бирдан ортиқ шахс томонидан, биргаликда бажарилишини билдиради: (ер) ҳайдашди, (мева) теришди ва б. Демак, нисбат шаклининг ўзгариши билан ҳаракатнинг субъект ёки объектга муносабатида ўзгариш бўлади. Бўлишли бўлишсизлик категорияси — ҳаракатнинг тасдиқ ёки инкори маъносини ифодаловчи шакллар тизими. Бу категориянинг ўзаро зидлик ҳосил қилувчи 2 жиҳати бор: бўлишлилик ва бўлишсизлик. Бўлишли Феълнинг махсус кўрсаткичи йўқ (ноль кўрсаткичли). Бўлишсиз Феъл шакли эса ма аффикси ердамида ясалади: келди (бўлишли шакл) — келмади (бўлишсиз шакл). Бўлишсизлик (инкор) маъноси «йўқ» сўзи ва «эмас» тўлиқсиз Феъли билан ҳам ифодаланади: боргани йўқ, борган эмас.

Майл категорияси — ҳаракатнинг воқеликка муносабатини сўзловчи нуқтаи назаридан белгиловчи грамматик категория. Ўзбек тилида майлнинг қуйидаги турлари бор:

1) буйруқистак майли: айт, айтгин, айтинг каби;

2) шарт майли. Бу майл шакли са аффикси ердамида ясалади: борсам, борсанг, курса каби;

3) шартли майл — бажарилиши шарт эргаш гапдан англашилган ҳаракатнинг бажарилишига боғлиқ бўлган (шартланган) ҳаракатни билдирувчи майл. Бу майл шакли (а) р эди, мае эди ердамида ясалади ва бу шаклдаги Феъл бош гапнинг кесими бўлиб келади: Вақтинг бўлса, кинога борар эди к. Имконинг бўлса, бундай қийналиб юрмас эдинг;

4) мақсад майли. Бу майл шакли моқчи аффикси ердамида ясалади ва ҳаракатни бажаришбажармаслик мақсадини билдиради: сўрамоқчиман, ўқимоқчиман, айтмоқчи эмасман;

5) ижро майли — ҳаракатҳолатни унинг бажарилиши (ижроси) билан кар уч замондан бирида ифодалайдиган майл. Бу майл тури замон ва шахссон кўрсаткичлари орқали шаклланади: ўқидим, ўқияпман, ўқийман; кўрганман, кўргансан, кўрган.

Замон категорияси — ҳаракатнинг нутқ пайтига муносабатини билдирувчи грамматик категория. Ҳаракатнинг нутқ пайтига муносабатига кўра Феълнинг 3 замон тури фарқланади: ўтган замон — келди, олдим; ҳоз. замон • — келяпман, келяпти; келаси замон — келаман, оласан ва б.

Шахссон категорияси — ҳаракатнинг 3 шахс (сўзловчи, тингловчи, ўзга)дан бирига оидлиги маъносини билдирувчи грамматик категория: келди м (биринчи шахс, бирлик), келдик (биринчи шахс, кўплик), келдинг (иккинчи шахс, бирлик), келдингиз (иккинчи шахс кўплик).

Ўзбек тилида Феълни маълум бир вазифага хословчи шакллар ҳам мавжуд. Булар: сифатдош (қ.), равишдош (қ.), ҳаракат номи (қ) шаклларидир.

Булардан ташқари Ф. нинг турли модал маъно, такрор маъноси ва б. маъноларни билдирувчи шакллари ҳам бор. Улар махсус қўшимчалар, кўмакчи феъллар ердамида ҳосил қилинади: кета қол, кетиб қодди, кета кўрмоқ, турткиламоқ, қўрқинқирамоқ, кулимсирамоқ ва б.

Феъллар қандай грамматик шаклда қўлланишига қараб гапнинг турли бўлаги вазифасида келади. Мас, майл, замон, шахссон парадигмасига мансуб шакллардан бирида қўлланганда — кесим вазифасида; сифатдош, равишдош шаклларида — аникдовчи, ҳол вазифасида; ҳаракат номи шаклида эса от туркумига оид сўзларга хос вазифаларда келади.

Азим Ҳожиев.


Кирилл алифбосида мақола: ФЕЪЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
Туш таъбири ўзбек тилида
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты