ДИЭЛЕКТРИКЛАР

ДИЭЛЕКТРИКЛАР (диа… ва инг. electric — электр) — электр токини деярли ўтказмайдиган материал (модда) лар; солиштирма электр қаршилиги — 107—1020 Омм, диэлектрик киритувчанлиги — 4—104. Д. электр токини ўтказгичларга нисбатан 1015—1020 марта ёмон ўтказади. «Д» атамасини фанга М. Фарадей киритган. Ионлашмаган барча газлар, баъзи суюкликлар ва қаттиқ жисмлар Диэлектриклар ҳисобланади. Ташқи электр майдон таъсири бўлмаган ҳолларда Диэлектрикларни кутбли Диэлектриклар ҳамда қутбсиз Диэлектрикларга ажратиш мумкин. Бунда Диэлектриклар молекулаларининг диполь моментлари нолга тенг (қутбсиз молекулалар) ёки фазодаги йўналишлар бўйича ихтиёрий равишда тақсимланган бўлади (қутбли молекулалар). Иккала ҳолда ҳам Диэлектрикларнинг йиғинди электр моменти нолга тенг бўлади. Қутбланиш электр майдон кучланишига, т-рага, муҳитнинг электр хоссасига боғлиқ. Қутбли Диэлектрикларга спирт, тоза сув; қутбсиз Диэлектрикларга инерт газлар, кислород, водород, бензол, полиэтилен ва б. киради.

Қутбли молекулалардан ташкил топган Диэлектриклар электр майдонга жойлаштирилганда, ҳар бир диполни майдон кучланганлиги йўналишида бурувчи таъсир кучлари вужудга келади. Аммо тўла бурилишга иссиклик ҳаракатлари тўсқинлик қилади. Натижада мусбат зарядлар электр майдон йўналишида, манфий зарядлар эса тескари йўналишда кўчади. Умуман барча турдаги қутбланиш натижасида ташқи майдон кучланганлик чизиқдари Диэлектриклардан чиқаётган нуқталарда мусбат ва Диэлектрикларга кираётган нуқталарда манфий боғланган зарядлар ҳосил бўлади. Азот, кислород, водород газлари, толуол, бензол суюқликлари ва полистирол, полиэтилен, нафталин каби кат-тик моддалар буларга мисол бўла олади. Қутбланиш электронлар ва ионларнинг силжиши туфайли вужудга келса, бундан Диэлектрикларнинг диэлектрик киритувчанлиги 4 дан 15 гача қийматларга эга бўлиши мумкин.

Ташқи майдон бўлмаганда ўз-ўзидан қутбланиш қобилиятига эга бўлган Диэлектриклар гуруҳи ҳам мавжуд. Улар сегнето-электриклар деб аталади. Уларнинг диэлектрик киритувчанлиги бир неча мингга етиши мумкин. Сегнетоэлектрикларда деформация вақтида қутбланиши кузатилади. Бу ҳодиса пьезоэлектрик эффект деб юритилади.

Диэлектриклар қаттиқ (органик, анорганик), суюқ ва газсимон хилларга бўлинади. Қаттиқ органик Диэлектрикларга целлюлоза, каучук, қат-рон, битумлар, парафинлар, мум, ёғоч, қоғоз, пластмассалар, лок бўёқлар ва б. киради. Булар куч, сигнал ка-белларини изоляциялашда, конденсаторлар, ғалтаклар, қистирмалар тайёрлашда, электр аппаратуралар симлари ва чулғамларининг изоляцияларига шимдиришда ишлатилади. Қаттиқ анорганик Диэлектрикларга радиотехник керамика, сегнетоэлектриклар, пьезоэлектриклар, электроник шиша, слюдалар ва б. киради. Булардан изоляторлар, юқори частотали конденсаторлар, пьезоэлементлар, баллонлар, электровакуум асбоблар ва б. тайёрланади. Суюқ Диэлектрикларга куч трансформаторига, юқори кучланишли улаб-узгичларга қуйиладиган минерал мойлар мисол бўлади. Газсимон Диэлектрикларга элегаз [олтингугурт (VI) – фторид], водород, инерт газлар, ҳаво ва б. киради. Элегазлар конденсатор ва кабелларда, водород турбогенераторларда, инерт газлар ион асбобларда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ДИЭЛЕКТРИКЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
Бьянка - Рага
Туш таъбири ўзбек тилида
ИНЕРТ ГАЗЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты