ФИЛЬТРЛАШ

ФИЛЬТРЛАШ (кимёда) — суюклик ёки газни ўтказиб, қаттиқ жисмларни тутиб қоладиган фильтрловчи тўсиқ ёрдамида суспензиялар ёки аэрозоллартл. ажратиш жараёни. Фильтрлаш махсус қурилма — фильтрда амалга оширилади. Суспензияни Фильтрлашда суюкликдан ажраладиган қаттиқ жисмлар фильтрловчи тўсиқда кўпинча нам чўкма ҳосил қилади. Бу чўкма сув ва б. суюқликлар билан ювиб туширилади ёки қуритиш мақсадида ҳаво билан пуфланади. Жуда қовушқоқ ва концентрацияси кичик нозик дисперс суспензияларнинг каттик зарралари фильтрловчи тўсиқнинг тешикчаларига сингиб, чўкма ҳосил қилиши ёки қилмаслиги мумкин. Тешикчаларни камайтириш ёки кичрайтириш мақсадида ёрдамчи моддалар (диатомит, перлит, асбест, целлюлоза ва б.) кўлланади. Бундай моддалар фильтрловчи тўсиққа берилади ёки суспензияга қўшилади. Фильтрловчи тўсиқ орқали ўтган суюклик фильтрат деб аталади.

Фильтрлашнинг куйидаги турлари бор: а) суспензиянинг ўзинигина ажралиши, яъни суспензия таркибидаги фильтрловчи тўсикда тутиб қолинган қаттик жиемни ажратиш; б) суспензияни қуюлтириш — фильтрловчи тўсиқ орКали сутоқ фазанинг бир қисмини ўтказиб юбориб, суспензиянинг концентрациясини ошириш; в) суюқликни тиниқлаштириш — уни оз микдордаги муаллақ моддалардан тозалаш.

Фильтрлаш бир жинсли бўлмаган суюк системаларни ажратиш, газларни тозалашнинг самарали усулидир, у лаб. ва саноатда (кимё, озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш, кончилик ва б. соҳаларда) кенг қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: ФИЛЬТРЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
КИМЁ
ФИЛЬТР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты