ДОМНА ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ — металлургия корхоналарининг домна цехларида (ёки алоҳида домнали з-дларда) чўян ишлаб чиқариш. Ҳора металлургия и. ч. циклининг асосий бўғини. Домна ишлаб чиқариши асоси — домна печи. Домна печи маҳсулотлари асосан (82— 84%) қайта ишланувчи чўянлардан иборат. Бундай чўянлар бессемер, томас конверторларида (қ. Бессемер жараёни, Томас жараёни) ва мартен пенила қайта ишланиб, пўлатга айлантирилади. Қуйма чўянлар домна чўянларининг тахм. 16% ини ташкил қилади. Уларни қайта эритиб, қуймалар олинади. Домна печидан чиқадиган тошқол (шлак) ва домна гази ҳам са-ноатда ишлатилади. Тошқолдан цемент, бетон, ўғит ва курилиш саноатида ишлатиладиган куймалар олишда фойдаланилади.
Домна ишлаб чиқаришида хомашё сифатида темир рудаси, ёқилғи ва флюслар ишлатилади. Руда сифатида кизил, қўнғир, магнит ҳамда шпат темир тошлари қўлланилади. Махсус чўянлар олиш учун таби-ийлегирланган темир ва марганец рудаларидан ҳам фойдаланилади. Эри-тишдан олдин рудалар бойитилади (фойдали минераллар зарарли қўшим-чалардан тозаланади). Ёқилғи сифатида кокс, флюс сифатида, асосан, оҳактош, доломит ва мартен печидан чикадиган тошқоллар ишлатилади.
Домна печи колошник орқали шихта (печга ташланадиган материаллар — кокс, агломерат ва б.) билан тўлдирилади. Шихта аввал руда майдонидаги ураларга ёки вагонларда тўғри бункерлар эстакадасига келтирилади. Кокс ва агломерат (йириклаштирилган руда) тас-мали транспортёрлар ёрдамида кокс батареяси ёки агломерат ф-касидан ҳам келтирилиши мумкин. Шихта аравача-бункерлардан аввал тарози-вагонларга, сўнгра скиплар (ўз-ўзидан бўшайдиган аравачалар) га солинади. Икки скип чигир (лебёдка) ёрдамида кўприкдан кўтарилиб, шихтани юклаш қурилмасига тўкади. Шихта тақсимловчи мосламага тушиб, кичик конусни очади ва тукувчи мосламага, сўнгра катта конусни очиб, печнинг ичига тушади. Ҳар бир шихта солинганидан сўнг тақсимловчи мослама кичик конус б-н бирга 60° бурилади, натижада шихта текис солинади.
Ҳаво рекуператорлараа 800—1160° гача қиздирилиб, махсус насослар ёрдамида тақсимлаш қувури ва фурмалар орқали печга юборилади. Рекуператорларнинг сони печнинг катта-кичиклигига қараб тўрттагача, фурмалар эса 20 тагача бўлади.
Домна гази қувурлар орқали газ тозалаш курилмаларига келиб тозаланади. Домнага берилган ҳаво фурма атрофида углерод билан бирикиб, карбонат ангидрид (СО2) ҳосил қилади. Домна газларининг т-раси 1900° гача кўтарилади. СО2 юқори т-рада қисман углерод (II)-оксид (СО) га айланади. Иссикликнинг шихтага сарфланиши ва реакция натижасида домна газларининг т-раси пасайиб, колошникда 200—360° атрофида бўлади. 570° дан паст т-рада темир оксидларидан ажралган кислород СО билан бирикиб, СО2 га айланади. Т-ра ошганда (750—900°) темир кислороддан жуда тез ажралиб, соф темир (Fe) ва СО ҳосил бўлади. Бу реакциялар ортиқча углерод таъсирида утгани учун қайтарилган темир углерод билан бирикиб, тоза темирга қараганда пастроқ т-рада суюкланадиган чўян ҳосил бўлади (тоза темир 1539° да суюкланади). Чўян ва шлак домна печи горнига йиғилиб, вақт-вақти билан тешикдан чиқарилади. Шихта материаллари (руда ва кокс) да бошқа аралашмалар ҳам бўлгани учун кремний, марганец, олтингугурт, фосфор ва б. чуян таркибига утади. Улардан баъзилари (кремний, марганец) фойдали, баъзилари (олтингугурт, фосфор) зарарли ҳисобланади. Домна жараёни улчов асбоблари ёрдамида кузатиб борилади. Олинадиган чуян тури ва асбобларнинг курсатишига қараб шихта таркиби, ҳаво т-раси ва миқдори ўзгартириб турилади.