ДОНХЎР ҚЎНҒИЗЛАР (Bruchidae) – ўсимликхўр қўнғизлар оиласи. 1200 га яқин тури бор. Баргхўр қўнғизлар оиласига яқин туради. Танаси уз. 5 мм дан ортиқ. Яхши учади. Тухумдан эндигина чиққан личинкаларининг уч жуфт оёғи бўлиб, улар кейинчалик йўқолиб кетади. Улар, асосан, дуккаклилар уру-ғида, баъзан печакгулдошлар, соябондошлар ва б. ўсимликлар уруғида ривожланади. Нўхат, ловия Д. қ. лари, хитой Д. қ., тўрт нуқтали Донхўр қўнғизлар Ўзбекистонда ташқи карантин объекти ҳисобланади. Донхўр қўнғизлар ўсимликлар уруғи б-н осонгина тарқалади. Бир қанча тури (мас, ловияхўр, нўхатхўр ва б.) дуккакли ўсимликлар уруғини зарарлайди. Донхўр қўнғизлар тухумини дуккаклилар гулига ёки қўзоғига қўяди, қуртлари қўзоқ қобиғини кемириб, уруғи ичига кириб олади. Уруғ ичида қуртлари барча ривожланиш даврларини ўтайди (кураш чоралари ҳақида қ. Омбор зараркунандалари).