ДОҒ

ДОҒ, доғ тушиши (ўсимликларда) — қ. х. экинларининг барг, поя, мева ва б. қисмларида нобуд бўлган ҳужайралардан вужудга келган доғ билан тавсифланувчи касаллик. Некрозларниж бир кўриниши. Доғ тупроқда озиқ моддаларнинг етишмаслигидан, саноат чиқинди газларининг ҳавони ифлослантиришидан, ўсимликларнинг куйиши, замбуруғлар (қ. Замбуруғли касалликлар), бактериялар (қ. Бактериал касалликлар), вируслар (қ. Вирусли касалликлар) билан касалланиши ва б. дан пайдо бўлади. Доғ ҳосил қилувчи қўзғатувчилар, одатда, тўқималарга тарқалиш жараёнида ўсимлик-хўжайин томонидан кўрсатиладиган механик ва кимёвий тўсиққа дуч келади. Механик тўсиқ соғлом ва касалланган тўқималар ўртасида ҳосил бўлиб, инфекция ўчоғини чегаралаб қўядиган пўкак катлам кўринишида намоён бўлади. Кимёвий тўсиқ ўсимликнинг касалланган ва унга қўшни ҳужайраларида паразит учун заҳарли бўлган фенолли моддаларнинг тўпланиши билан боғлиқ. Доғнинг ташки кўриниши паразит билан ўсимликхўжайининг ўзаро муносабатига боғлиқ бўлиб, уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Патоген ўсимликка кирганда ҳимоя реакцияси кучли бўлса, унда майда некротик Доғ вужудга келади ва паразитнинг ривожланиши тўхтайди. Агар ҳимояланиш суст бўлиб, юқумни чегаралаб қўйишга кучи етмаса, унда Доғ ҳажми аста-секин катталашиб боради (мас, ғўза, помидор, картошкада макроспориоз, лавлаги фомози ва б.) – Баъзан Доғда кон-центрик ҳалқа кўринишидаги тўхтаб турувчи зона кўзга яққол ташланади (зонал Доғ) – Патоген замбуруғлар келтириб чиқарадиган турли шакл ҳамда рангдаги қуруқ Доғ юзасида замбуруғ спораларини кузатиш мумкин. Бактериал Доғ майда, рангсиз ҳошия билан ўралган бўлиб, баъзан улардан елимшак томчилар чиқиб туради (мас, ғўза гоммози). Вирусли Доғ барг томирлари бўйлаб жойлашади ёки ўзига хос ҳалқалар, шакллар ҳосил қилади. Доғ ранги қизил, тўққўнғир, кулранг, қора, оқ бўлиши мумкин. Доғ барг, мева, поя қисмларининг қуриб қолишига сабаб бўлиб, ўсимликнинг фотосинтетик сатҳини камайтиради ва ҳосилдорликни пасайтиради.

Қарши кураш чоралари ҳавола кўрсатилган мақолаларда берилган.

Абдукарим Зикирёев.


Кирилл алифбосида мақола: ДОҒ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
БАКТЕРИЯЛАР
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты