ДРЕНАЖ ОҚИМИ МОДУЛИ

ДРЕНАЖ ОҚИМИ МОДУЛИ — захи қочириладиган майдон бирлиги (гектар) га тўғри келадиган сизот (грунт) суви оқимининг миқдорий тавсифи. Дренаж оқими модули (цд) 1 га учун л/с да ўлчанади. Дренаж оқими модули оптимал мелиоратив режим сақланган шароитларда дрена ва коллекторлардаги сув сарфини аниклашда фойдаланилади. Суғориладиган ерларда Дренаж оқими модули 1 га майдонга 0,15—0,40 л/с тўғри келади. Унинг қиймати ҳисоблаш (аналитик) ва тажриба (экспериментал) усуллари билан аниқланади. Грунт ва ер ости сувларининг дренаж иншоотларига энг кўп оқиб келиши даврида уларни қандай жадалликда оқизиб юбориш учун коллектордренаж тармоғининг доимий ва муваққат иншоотларини иқтисодий фойдали мутаносибликда қўллаш масаласи Дренаж оқими модули қиймати асосида ҳал этилади.

Машариф Боқиев.


Кирилл алифбосида мақола: ДРЕНАЖ ОҚИМИ МОДУЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМУДАРЁ
ФРАНЦИЯ
ГИДРОГЕОЛОГИЯ
ГОРИЗОНТАЛ ДРЕНАЖ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты