ГОРИЗОНТАЛ ДРЕНАЖ

ГОРИЗОНТАЛ ДРЕНАЖ — зах қочирувчи дренаж тури; ортиқча тупроқгрунт сувларини йиғиш ва уларни захи қочириладиган ҳудуддан ташқарига чиқариб юбориш учун қурилган очиқ канал (зовур)лар ёки узлуксиз дренаж (сувоқар) кўринишида ерга ётқизилган қувурлар тизимидан иборат. Асосий дреналар (тартибга солувчи қисм), сув қабул қилгичлар Горизонтал дренажнинг асосий қисмларидир. Гидростатик босим фарқи таъсирида сувнинг дреналарга сизилиб чиқиши ҳисобига ер ости сувлари сатҳи тартибга солинади. Сизиб чиққан сув дренадан ўзи оқиб кетади. Ўрта Осиёда Горизонтал дренаж энг кўп тарқалган бўлиб, мелиорацияланадиган (захи қочириладиган) ерларнинг 85% дан кўпроғига хизмат кўрсатади.

Горизонтал дренаж тузилиши бўйича очиқ ёки ёпиқ; ишлаш усулига кўра захи қочириладиган майдонда бир текис жойлаштирилган мунтазам ҳамда муайян жойлардагина (сийрак) жойлаштирилган очиқ ёки ёпиқ зовур ва коллекторлар; хизмат муддати бўйича доимий (мелиоратив тизимнинг бутун ишлаш даврида аэрация зонасидаги тупроқ-грунтнинг зарур сув-туз тартиботини таъминлайди) ва муваққат (доимий дренаж ишлаб турган бўлсада, шўр босган ва ўта шўрхок ерларда фақат жорий шўр ювиш даврида шўрсизлантириш жараёнини тезлатиш учун қурилади) турларга бўлинади (қ. Шўр ювиш). Муайян тупроқ-гидрогеологик шароитларда Горизонтал дренажнинг зах тортиш қувватини кучайтириш мақсадида уларга кучайтиргич — бурғи қудуғи уланади.

Очиқ дренажлар бир қанча жиддий камчиликлари (дренажлар ва зовурлар техник ҳолатининг ёмонлашиши, зах қочириш даврининг узоқ давом этиши, шўр ювишда сувнинг кўп сарфланиши ва б.) туфайли уни камроқ қўллаш йўлидан борилмоқда. Ўзбекистонда ёпиқ дренаж тармоқлари 1930—40 й. ларда Мирзачўлдаги тажриба мелиорация ст-ясида қурилган. Кўпгина афзалликлар (узоқ фойдаланиш, тез ва қисқа фурсатда суғоришга имконият яратиши, сувни тежаш ва б.) га эга бўлгани учун бундай дренажлар 60-й. ларда Мирзачўлдаги қўриқ ерларни ўзлаштиришда кенг жорий этилди.

Ҳоз. ёпиқ дренажларнинг янги вакуумли, электр осмотик, қўш қаватли турлари ишлаб чиқилган (улар турли чуқурликларга ётқизиладиган ва техника воситалари билан жиҳозланган дренажлар мажмуидан иборат). Автоматик воситалардан фойдаланиб, бошқариладиган дренаж тармоқлари барпо қилинмоқда. Ўзбекистонда умумий уз. 30 минг км дан ортиқ хўжаликлараро зовурлар бор; ёпиқ Горизонтал дренаж тармоғининг умумий уз. 9 минг км дан кўпроқ (2000).

Ад.: Горизонтальный дренаж орошаемых земель, М., 1979.


Кирилл алифбосида мақола: ГОРИЗОНТАЛ ДРЕНАЖ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
АМУДАРЁ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты