ДУККАКЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

ДУККАКЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ — дон (урут) олиш учун экиладиган ўсимликлар; дуккакдошларнинг (Fabaceae) ка-палакгуллилар кенжа оиласига (Papilionaceae) мансуб; шунингдек, улардан тупроқ унумдорлигини ошириш учун алмашлаб экишца фойдаланилади. Дунё бўйича Дуккакли дон экинларининг 17 туркумига мансуб 60 дан ортиқ тури маълум. Осиёда, жумладан Ўзбекистонда ўрис-нўхат, соя, ловия, ясмиқ, бурчоқ, вика, нўхат, люпин ва б. тарқалган. Пояси тик (нўхат), чирмашиб (ловия), ўрмалаб (вика) ёки ер бағирлаб (мош, ясмиқ) ўсади. Барглари мураккаб патсимон ёки панжасимон. Илдизи ҳар хил шаклда, гул тузилиши капалакгуллиларники сингари. Меваси — дуккак (2 — 9 уруғли). Уруғи майда (мас, ясмиқ) ва жуда йирик, думалоқ, буйраксимон, япасқи ва б. шаклда, батамом ёки нуқтали рангли пўстлоқ билан ўралган. Уруғининг ўзига хос белгиси — уруғ кер-тимининг борлигидир. Ўрта Осиё ша-роитида ўсув даври 60—90 кундан (ўриснўхат, ясмиқ) 90—160 кунгача (нўхат, соя, ловия) давом этади. Ғунчалаш ва гуллаш даврида ер устки қисмлари кучлироқ ўсади. Кўпчилик Дуккакли дон экинлари мевалари бирин-кетин, пастдан юқорига қараб жойлашади, шунинг учун уруғлар баравар пишиб етилади. Соя, ловия иссиққа анча талабчан, майсалари 10—13°, люпин, нўхат уруғлари 5—6°, ясмиқ, бурчоқ 3—4° т-рада униб чиқади. Ўриснўхат, бурчоқ майсалари — 8°, соя — 4° гача чидамли, ловия эса — Г да нобуд бўлади. Дуккакли дон экинлари дон тўли-шиши ва унинг пишиб етилиши фазасида иссикликни кўп талаб қилади. Соя, люпин намга анча талабчан. Нўхат ва бурчоқ қургоқчиликка чидамли. Дуккакли дон экинлари енгил қумлоқ ва қумоқ тупроқларда жуда яхши ўсади. Нўхат, вика ҳамда дуккаклилар нейтрал реакцияли туп-роқларда, ловия ва соя ним нордон, люпин нордон тупрокларда яхши усади. Дуккакли дон экинлари фосфорли-калийли ўғитларга талабчан. Дуккакли дон экинлари озиқ-овқат ҳамда озуқа аҳамиятига эга, оқсилга бой дон олиш учун экилади. Дони, айниқса, тўла пишиб етилмаган дони оқсил (12 — 60%), углевод (11—60%), ёғ (0,5—52%; қуруқ модда ҳисобида), витамин, каротинга бой. Пишиб етилган дони бе-восита таомларга ишлатилади. Улардан ёрма, ун тайёрланади. Думбул мевалари сабзавот сифатида фойдаланилади. Дуккакли дон экинлари дони, кунжараси, пояси ва по-холи чорва моллари ҳамда паррандалар учун қимматбаҳо, протеинга бой озуқадир. Дуккакли дон экинлари тупроқни азотга бойитади ва экинлар учун муҳим ўтмишдош ўсимлик ҳисобланади. Суғорма деҳқончилик минтақаларида Дуккакли дон экинлари анғиз ёки оралиқ экин сифатида (якка ўзини ёки бошоқдошлар билан қўшиб куз-қиш ва қиш-баҳор даврида) экилади. Кўк массаси қорамол учун озуқа ёки кўкат ўғит сифатида ишлатилади.

Кўзибой Душамов, Ҳалима Отабоева.


Кирилл алифбосида мақола: ДУККАКЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛМАШЛАБ ЭКИШ
ФРАНЦИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ
ДЕҲҚОНЧИЛИК ТИЗИМИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты