ДУРАДГОРЛИК

ДУРАДГОРЛИК — ёғочсозлик ҳунари; касб-ҳунар тури. Дурадгорлик уйсозлик, асбобсозлик, аравасозлик, қайиқсозлик, жавонсозлик, эшиксозлик, бешиксозлик, эгарсозлик, элаксозлик, сандиқсозлик, панжарасозлик сингари жуда кўп тармоклардан иборат. Дурадгорлик билан шуғулланувчилар халқ орасида уста, дурадгор, дурезгар, нажжор, эшиксоз, аравасоз, элаксоз каби номлар билан аталади. Дурадгорлик тармокларининг ҳаммаси учун умумий бўлган иш жараёни — ёғоч қирқиш, тилиш, йўниш, рандалаш, пармалаш ва ҳ. к. Шу туфайли Дурадгорлик усталари ишлатадиган асбоблар (қ. Дурадгорлик асбоблари), хом ашёлар (тут, ёнғоқ, жийда, чинор, қайрағоч, тол, терак, эман, қарағай, арғувон, олча, олма, ўрик, нок ва б. дарахт тахталари, ғўлалари, елим, темир мих, ёғоч мих ва ҳ. к.) ҳам деярли бир хил.

Дурадгорлик ҳунармандликнинг энг қад. турларидан. Жамият тараққиёти жараёнида инсон учун зарур ҳар хил буюмлар Дурадгорлик усталари етишиб чиқишини тақозо этган. Ибтидоий жамиятда овчилик, балиқ овлаш, ўсимлик илдизларини кавлаб олиш каби жараёнларда тош асбоблар қатори Дурадгорликнинг ибтидоий буюмлари ҳам қўлланилган. Тош даврига оид топилмалар орасида тош қуролларнинг ёғоч соплари, ёғоч қуроллар (таёқ, ёй, найза) ва ҳ. к. учрайди. Темир ва жез даври ёдгорликлари Дурадгорлик касбининг анча мураккаблашганини, Дурадгорлик буюмларининг хили кўпайганини кўрсатади. Кишиларнинг ғорлардан чиқиб уйлар (чайла, чордоқ, ертўла, пахса уй ва б.) қура бошлаши, чорвачилик ва деҳқончилик урф бўлиши [мол қўралар қуриш, омоч, ғалтакарава, ариқ қазиладиган буюмлар ва сув чиқариш воситалари (чиғир, тарное) ясаш, меҳнат қуроллари (белкурак, болта, кетмон, ўроқ, пичоқ) учун соплар ишлаш] Д. нинг турли тармоқларига оид дастлабки на-муналар вужудга келишига сабаб бўлди. Сув бўйида яшайдиган аҳоли орасида балиқ овлаш ва алоқа воситалари (ов асбоблари, соллар, қайиқлар) пайдо бўлди. Шу тарзда Дурадгорлик ҳунармандликнинг муҳим қисмига айланди, мустақил касб сифатида ажралиб чиқди. Жамият тараққиётининг кейинги даврларида Дурадгорлик тармоқларининг ҳар бири мустақил ривожланди ва мураккаблаша борди. Мас, энг қадимги юк ташув воситаларидан бири бўлган ғалтакарава ўрнини арава эгаллади (от, эшак, туя, ҳўкиз каби ҳайвонлар қўлга ўргатилгач) ва Дурадгорликнинг аравасозлик (эгарсозлик ҳам шунинг ичида) тармоғи ривожланди. Уйсозликнинг дастлабки кўринишлари (чайла, чордоқ, ертўла кабилар қуриш) тараққий этиб, пахса, тош, ғишт, ёғоч уйлар қурила бошлаши билан бу тармоқ ичида янги-янги касблар (эшиксозлик, деразасозлик, панжарасозлик, жавонсозлик ва б.) юзага кела бошлади. Уйсоз дурадгорлар асосан уйнинг синч, устун, хари, тўсин, васса, шарафа каби қисмларини ясаб, уларни жой-жойига қўйганлар. Эшиксоз, деразасоз ва панжарасозлар уй учун махсус эшик, дераза, панжара, дарво-за ва ҳ. к. тайёрлаганлар. Сандиқсоз, бешиксоз дурадгорлар уй ичи жиҳозлари ясашга мутахассислаша борди. Кўп ҳолларда дурадгорлар бирваракайига Дурадгорликнинг бир неча тармоғи бўйича ҳам ишлайверганлар (мас, жавонсоз уста сандиқ ҳам, дераза ҳам ясайверган). Уйсоз дурадгорлар сафига кейинчалик полсоз, шифтсоз дурадгорлар қўшилди. Уй-рўзғор буюмларини ясайдиган дурадгорлар бора-бора Дурадгорликнинг махсус тармоғини ташкил этди. Дурадгорликнинг бир неча минг йиллик тараққиёти унинг баъзи тармокларининг санъат даражасига ўсиб чиқишини таъминлади. Асбобсозлик, ёғоч ўймакорлиги, панжарасозлик, сандиқсозлик касбида ишловчи Дурадгорлик усталар бу тармоқларнинг етук санъат намуналарини яратдилар. Мусиқа асбоблари (дутор, сетор, чортор, танбур, ғижжак, чанг, дойра, най, сурнай ва ҳ. к.) ясовчи Дурадгорлик касблари пайдо бўлди. Дурадгорлик тарихида Хитой ёғоч пардозлаш (сайқал, жило бериш, бўяш, локлаш) санъати, Европа кемасозлиги, ўзбек ўймакорлиги ва ҳ. к. машҳур. Ўзбекистон ҳудудида қадимда қурилган масжид ва мадрасаларнинг эшиклари ўймакор нақшлар билан безатилган. Самарқанд, Бухоро, Кўҳна Урганч, Хива, Панжикент ва б. шаҳарлардаги 9—12-а. ларга оид кўҳна ёдгорликларда ишлатилган ёғоч материаллардан Дурадгорлик меъморликнинг ажралмас қисми бўлганлигини кўриш мумкин. Бу даврга оид ўймакорлик ва асбобсозлик буюмлари турли-туман гул ва ислимий нақшлар, Қуръон оятлари ва шеърий мисралар билан безатилган. 14—15-а. ларга оид меъморий ёдгорликларида (айниқса Амир Темур даврида қурилган бино ва иншоотларда) Дурадгорлик тармокларининг янада мукаммаллашгани кўринади. Дурадгорлик услубларида ёгочларни йўниш, уларга ишлов беришда, муайян композиция асосида уларни бирлаштиришда, деталларнинг аниқ, ихчам ва силликлигида давр руҳи акс этди. 19-асрнинг ўрталаригача ўзбек усталари анъанавий Дурадгорликни давом эттирдилар, унинг баъзи тармоқларини шакллан-тирдилар. 19-а. охири ва 20-а. бошларидан ўзбек дурадгорлиги Европа ва рус Дурадгорлик элементлари билан бойиди. Дурадгорлик маҳсу-лотларининг янги — европача нусха ва турлари пайдо бўлди. Собиқ Иттифоқ даврида Дурадгорликнинг ўзбек халқига хос анъанавий тармоклари (аравасозлик, бе-шиксозлик, эгарсозлик ва б.) ўрнига мебель (стол, стул, шкаф, диван, пианино ва б.) ясаш авж олди, уйсозлик, дастгоҳсозлик, хўжалик жиҳозлари ясаш каби тармоклар ривожланди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўзбек халқининг анъанавий Дурадгорлик услублари қайта тикланиб, қадимий Дурадгорлик услублари янгидан ривожланмоқда. Дурадгорликда Ўзбекистондаги ҳар вилоятнинг ўзига хос анъаналари ва услублари қайта тикланмоқда.


Кирилл алифбосида мақола: ДУРАДГОРЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТ
ГЕРМАНИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты