ДУРАДГОРЛИК АСБОБЛАРИ

ДУРАДГОРЛИК АСБОБЛАРИ — ёғочни қайта ишлаш учун мўлжалланган дастаки ёки механик асбоблар. Дурадгорлик асбоблари, асосан, рандалаш, арралаш, пармалашўйиш, ўлчаш-белгилаш ва ёрдамчи асбобларга бўлинади. Ёғоч рандалашда ранданинг қуйидаги хиллари ишлатилади. Шерхебель — ёғочни бўйлама ва кўндаланг йўналишда дастлабки дағал рандалаш учун ишлатиладиган, пўлат кескичи ярим айлана шаклли энсиз ранда. Оддий ранда, арраланган ва шерхебель б-н рандаланган ёғоч устидан ишлов беришда қўлланилади. Пўлат кескичининг тиғи тўғри ва энли бўлади. Кескич ранданинг таги (кафти) билан 45 — 50° бурчак ташкил этади. Пайраҳа синдиргичли ранда, ёғоч сиртини узил-кесил силлиқдаш учун қўлланилади. Пўлат кескичига ўтмас учли «тилча» маҳкамланади. «Тилча» пайраҳаларни синдириб туради. Жапс ранда (фуганка), катта юза ва узун қирраларни узил-кесил рандалашда қўлланилади 4). Шлифтик — икки кескичли калта ранда. Олдинги рандалашдан қолган но-текисликларни йўқотиш учун ишлатилади. Цинубель, ишлов берилган юзаларда майда ғўдирликлар ҳосил қилиш учун ишлатилади. Пўлат кескичи майда тишли қилиб ясалади, 5). Металл асосли ранда — рандаларнинг такомиллашган хили. Пўлат кескичи болға б-н урмасдан маҳкамланади. Ранданинг қуйидаги хиллари профилли (нақшдор) юзаларни рандалашда ишлатилади. Букри ранда (горбач), ёғоч асосининг кафти бўйлама йўналишда ботиқ ёки қабариқ бўлиб, эгри юзаларни рандалашда ишлатилади. Кониш ранда (зензубель) — асоси баланд ва энсиз, кескичи куракча шаклли ранда. Деталь чеккаларидан чорак ва тирнок, (фальц)лар очиш ҳамда тозалашда қўлланилади. Фальцгобель — тахтада тирноқ ва чораклар очиш учун ишлатиладиган ранда. Кескичи битта бўлади. Гратобель — фальцгобелнинг бир тури. У билан кўнадаланг кесими учбур-чак шаклли тирноқ очилади. Шпунтубель (пазник), тахта ёнлари ёки юзасида тўғри бурчакли ўйиқ (шпунт) очиш учун ишлатиладиган ранда. Унда бир-бирига винт б-н бирлаштирилган иккита асос бор. Қўшқулоқ ранда (грунтубель), асосига иккита даста ўрнатилган, кескичи бир тиғли; илмоқ шаклли, трапеция шаклида очилган ўйикларни текислаш ва тозалаш учун ишлатилади. Нов ранда (калевка), тахта четларида турли нақшли профиллар очиш учун ишлатилади, 12). Ёгочларни арралашда саржин арра, бурч арра, дастарра ҳамда калта аррадан фойдаланилади. Ёғочда уя, ўйиқ ва тешик ўйиш учун пероли марказловчи парма, қўл парма, чуқур пармалайдиган бурғи ва искана дан фойдаланилади.

Дурадгорлар ёғочни йўниш, текислашда теша, пойтеша ва б. дан фойдаланишади. Механик қирқиш асбоблари га турли электр арралар, мас, занжирли электр арра; дискли электр арра, электр ранда ва фреза, силликлаш станоклари ҳамда комбинацияланган (арралайдиган, фрезалайдиган ва пармалайдиган) станоклар киради.

Ўлчаш – белгилаш асбобларига рулетка, метр, бурчаклик — гўния, кронциркуль, , рейсмус, ватерпас, шовин, штангенциркуль, микрометр ва б. киради. Ёрдамчи асбоблар эгов, болға, омбур, қирққич (кусачка), ясси омбур, гайка калитлари ва отвёртка, шунингдек, ёғоч болғалардан иборат.

Ад.: Гурвич А. О., Дурадгорлик ишлари, Т., 1966.


Кирилл алифбосида мақола: ДУРАДГОРЛИК АСБОБЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ДУРАДГОРЛИК
Туш таъбири ўзбек тилида
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты