ДУРРА

ДУРРА, майло (Sorghum durra) — донли жўхорининг бир тури, ғалладошлар (ғаллагуллилар) оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик; озиқ-овқат (ун, ёрма) ва ем-хашак (кўк масса, пичан) экини. 16 тури мавжуд. Бошоқчаси ва шаклига қараб қуйидаги кенжа турларга бўлинади: Эфиопия жўхориси (S. durra ssp. aethiopicum); нубия жўхориси (S. durra ssp. nubicum); арабистон жўхориси (S. durra ssp. arabicum). Бўйи 2—3 м га боради. Иссиқсевар, қурғоқчиликка бардошли. Гули ғуж жойлашиб (оқ жўхорига ўхшаш) рўвак ҳосил қилади. Рўвагининг зичлиги, тик ўсганлиги, бармоқсимон тўпгули билан оқ жўхоридан фарқ қилади. Дурра АҚШ, Африканинг тропик минтақаларида, Афғонистон, Жан. Европа мамлакатларида, Япония ва Ўрта Осиёда экилади. Ўсиш даври 3—4 ой. Дурра су-ғориладиган ерларда ғалла экини сифатида экилади. Дурранинг уни деярли оқ. Қуруқ поялари чорва молларига берилади. Я шил майсасида заҳарли дуррин гликозиди, баъзиларида цианид кислота бўлади. Шунинг учун молларга бошқа озуқаларга аралаштириб бериш тавсия қилинади (қ. Жўхори).


Кирилл алифбосида мақола: ДУРРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭФИОПИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
АФҒОНИСТОН
ЖЎХОРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты