ДЮКЕР

ДЮКЕР (нем. Duker) , қайнама — канал сувини дарё ёки бошқа канал ўзани, чуқур водий, йўл ва ш. к. тўсиқлар б-н кесишган жойдан ўтказиш учун ётқизиладиган қувур шаклидаги босимли сув ўтказгич. Каналдаги сув сатх,и кесиб ўтиладиган тўсиқ сатҳига яқин бўлган ва акведук орқали сувни ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.

Дюкер бетон, темир-бетон, пўлат, ёғочдан қилинган бўлиши мумкин. Материал сув босими кучига қараб танла-нади. Босим 30—50 м бўлганда бетондан, 50—100 м бўлганда олдиндан кучлантирилган темир-бетондан, 100 м ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ва босими паст бўлсада, дарё ўзани остидан ўтказилса, металлдан қурилади. Ёгоч Дюкер узоқ чидамаслиги учун камдан-кам қўлланилади.

Дюкер конструкцияси бўйича бир қувурли ёки кўп қувурли; шакли (кўндаланг кесими) тўғри бурчакли ёки айлана бўлади. Дюкер узунлиги кесиб ўтиладиган жойнинг катта-кичиклигига қараб бир неча ўн м дан бир неча км гача бўлиши мумкин. Дюкер дарё ва канал остидан ўтказилганда махсус ўйилган чуқурликка ётқизилиб, 1 м дан кам бўлмаган қалинликда тупроқ билан кўмилади. Дюкер сувсиз сойликларни кесиб ўтганда кўмилмай, очиқ қолдирилади. Канал Дюкер боши ва қайнама участкаси б-н равон бирлаштирилади. Кувурнинг лойқа босишига йўл қўймаслик учун Дюкерда кўпинча оқим тезлиги 1,5—4,0 м/с оралиғида қабул қилинади. Оқизиқлар чўкиб тўпланишини бартараф қилиш мақсадида қум ушлагич ва балчиқ тўсгич қудуқлар қурилади. Дюкер бошида чўп-хасларни ушлаб қоладиган панжара ўрнатилади. Дюкернинг сув ўтказиш қуввати муайян материал (ёғоч, темир-бетон, металл)дан ясалган босимли қувурлар каби махсус гидравлик ҳисоблаш йўли билан аниқланади.

Дюкер конструкцияси эксплуатация қилиш даврида иншоотни мунтазам кузатиб туриш, тузатиш ва тозалашни; қувурлар уланган ва Дюкер боши канал б-н туташтирилган чоклардан сув сизмаслигини; канал тозаланаётган ёки сув боғланмаган даврларда уни сувдан бўшатишни таъминлаши лозим.

Ад.: Гидротехнические сооружения: [Учеб. пособие], Под ред. Н. П. Розанова, М., 1985; Ҳусанхўжаев 3. Ҳ., Гидротехника иншоотлари, Т., 1968.

Машариф Боқиев.


Кирилл алифбосида мақола: ДЮКЕР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ФРАНЦИЯ
АМУДАРЁ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты