ДЎСМАНАҒИ ТОҒИ — Сурхондарё вилоятидаги тоғ. Боботоғтизмасининг жан. давоми. Бал. шим. да ва марказий қисмида 670 м дан зиёд, жан. да қарийб 480 м. Уз. 12—14 км. шим. дан жан.-ғарбга томон йўналган, қуруқсой кўп. Шарқий ён бағри тик. Неоген ва палеогеннинг қумтош, гил ва конгломератларидан ташкил топган. Дағал механик таркибли тўқ бўз тупрокларда ранг, қўнғирбош, ялтирбош, шувоқ ўсади. Яйлов сифатида фойдаланилади.