ДЎСТЛИК КАНАЛИ

ДЎСТЛИК КАНАЛИ — Ўзбекистан ва Қозоғистон ҳудудидаги канал. Мирзачўлнинг шим.-шарқида. Сирдарёдаги Фарҳод ГЭСининг ташлама каналидан сув олади. Уз. 116 км. Сув ўтказиш имконияти 230 м3/с. Канал бошдан охиригача тупроқ ўзандан оқади. Каналда 6 тўғон, сув сарфи 0,2 дан 50 м3/с гача бўлган 45 шохобча каналлар ва 3 та эҳтиёт ташламалар: шарқий ташлама (40 м3/с), шим. ташлама (18 м3/с) ва охирги ташлама (17 м3/с) қурилган. Канал Чордара сув омбори га ташлама билан тугайди. Дастлаб канални 1891 й. да князь Н. К. Романов каздирган. Канал қурилиши 6 йил давом этган ва Николай I ариғи деб аталган, уз. 84 км бўлган. Канал сувни Хўжанд шахридан қуйида Қўштегирмон ва Бекобод қишлоқлари оралиғида Сирдарёдан олган. Каналдан биринчи марта 1895 й. да Мир-зачўлга сув оқизилган, 1897 й. тўла ишга туширилган ва 7600 га ерни сув билан таъминланган. 1917 й. гача князь Романов номи билан юритилган ва уни халқ Князариқ (Кеназариқ) деб атаган. 1918—38 й. ларда Шим. Мирзачўл канали деб юритилган. 1923 й. дан канал реконструкция қилина бошлади. 1938 й. каналда Султонҳовуз тиндиргичи (ҳажми 16 млн. м3) қурилди. Қозоғистон ҳудудида 1939 й. 1 – Тўқайли тармоғи ва 400 км дан ортиқ катта-кичик ариқлар чиқарилди. 1940—41 й. ларда Мирзачўлда янги ерлар ўзлаштирилиши муносабати билан каналнинг бош иншооти реконструкция қилиниб, сув ўтказиш қобилияти 230 м3/сек га етказилди ва канал 14,5 км узайтирилди, 2 – ва З-Тўқайли тармоқлари, 64 майда шохобча ва 2 та йирик тармоқ — Ўнг тармоқ ва Чап тармоқ (Малик тармоғи) чиқарилди. 1945 й. да канал Фарҳод ГЭСнинг ташлама каналига уланди. Кейинги йилларда канал узайтирилди ва сув ўтказиш имконияти оширилди. 1972 й. дан каналда хўжаликлараро каналларга сув тақсимлаб бериш теле ва автоматик системалари ишлайди. 1996 й. июлидан ҳоз. ном билан аталади (1938—97 й. ларда С. М. Киров номида бўлган). 2001 й. да каналдан 230 минг га дан кўпроқ майдон суғорилди (Ўзбекистонда 100 минг га; Қозоғис-тонда 130 минг га дан ортиқ).

Шариф Ҳамдамов.


Кирилл алифбосида мақола: ДЎСТЛИК КАНАЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
СИРДАРЁ
ЯПОНИЯ
ҚОЗОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты