ДЎСТМУҲАМЕДОВ Муҳаммаджон (1898, Чуст — 1952, Наманган) — созанда (танбур) ва ҳофиз. Ўзбекистан халқ ҳофизи (1946). Уста Рўзиматхоннинг шогирди. Ҳофизлик санъатини Азизхон ҳофиз (Чуст), Абдураззоқ ҳофиз (Марғилон), Абдураҳмон ҳофиз (Наманган) ва Содирхон ҳофиз (Хўжанд)лардан ўрганган. Д. Наманган ишчи-ёшлар гуруҳида, «Шарқ», «Сайёр» труппаларида, Чуст театрида ишлаган. Наманган мусиқали драма театрида (1936—39), Муқимий театрида (1939—42) созанда ва хрфиз. Кучли ва жарангдор овоз сохиби. Репертуаридан ашула («Оҳким», «Ёввойи Ушшоқ», «Изларман», «Келибсан», «Турфа меҳринг», «Шафоат», «Мактуб» ва б.), Фарғона—Тошкент мақом йўллари («Баёт», «Чоргоҳ» ва б.) ўрин олган. 1940—41 й. лари В. Успенский Д. дан катта ашула ва зикр йўлларини нота ёзувига туширган.