ДЎСТМУҲАММАДХОН

ДЎСТМУҲАММАДХОН (1790/93 – 1863) – афғон амири (1834-40, 1842-63), баракзоилар сулоласининг асосчиси. Дурронийлар давлати емирилгач, Ғазна ва Кобул амири (1834). Афғон ерларини бирлаштириш мақсадида майда хонликларга қарши курашган. Инглизлар ва афғонлар ўртасидаги урушда асир тушган (1840 й. охири), Ҳиндис-тонга сургун қилинган. 1842 й. да инглизлар урушда енгилгач, Дўстмуҳаммадхонни озод қилишга мажбур бўлган. Дўстмуҳаммадхон қайта Аф-ғонистон тахтига чиққан. 1855—63 й. ларда Қандаҳор, Ҳирот ва майда хонликлар (Оқча, Қундуз, Хулм) ни ўз давлатига қўшиб олган. Дўстмуҳаммадхон ҳукмронлиги йилларида Афғонистон ҳоз. чегарасигача кенгайган.


Кирилл алифбосида мақола: ДЎСТМУҲАММАДХОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Д ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АФҒОНИСТОН
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ТОНГА
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты