ДЎСТОБОД — Тошкент вилоятидаги шаҳар (1983 й. дан). Қуйи Чирчиқ тумани маркази. 1996 й. гача Солдатский қишлоғи. Ангрен дарёси Сирдарёга қуйилиш жойига яқин ерда жойлашган. Яқин т. й. станцияси — Кучлуккача 38 км. Дўстободдан Тошкентгача бўлган масофа 66 км. Аҳолиси 13,6 минг киши (2000), асосан ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, корейс, рус, тожик ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Дўстободда 3 саноат корхонаси, 2 қурилиш идораси, 3 умумий таълим мактаби, 20 дан зиёд маъмурий, давлат ташкилотлари, 40 дан ортиқ хусусий корхона, 1 қўшма корхона, 300 ўринли касалхона, поликлиника, маданият уйи, маданият ва ис-тироҳат боғи, спорт мажмуи мавжуд.
Автобус, такси қатновлари мунтазам йўлга қўйилган.