ФУҚАРО МУДОФААСИ

ФУҚАРО МУДОФААСИ — аҳолини душманнинг эҳтимол тутилган ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш ва халқ хўжалигининг барқарор ишлаб туришини таъминлаш учун ўтказиладиган умумдавлат тадбирлари тизими. 20-а. нинг 50— 60-й. ларида йирик давлатларда ташкил этилган. Фуқаро мудофаасининг махсус бошқарув органлари, қўшинлари, ҳарбийлаштирилган ва ҳарбийлаштирилмаган қисмлари (бу қисмлар меҳнатга яроқли аҳоли ҳисобидан тузилади) бўлган. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 1991 й. да Туркистон ҳарбий округи Фуқаро мудофааси штаби ва унинг жойлардаги бўлинмалари бўлмиш илгариги Фуқаро мудофааси тизимини қайта кўриб чиқиб, уни фуқаро муҳофазаси тизимига айлантирди. Ушбу тизимдан ҳарбий ва милитаризация йўналиши чиқариб ташланди. Айни пайтда унинг инсон хавфсизлигини таъминлаш, ҳаёти ва соғлиғига тахдиднинг олдини олиш борасидаги вазифалари кенгайтирилди. Бу тизим Мудофаа ишлари бўйича вазирлик таркибига Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси сифатида киритидди. Президент И. А. Каримов сўзларига кўра, Фуқаро мудофааси биринчидан, фақат хабардор қилиш б-н шуғулланиб қолмай, балки илмий маълумотлардан, тарихий тажрибалардан, гидрометеомарказ ахборотларидан, Ўзбекистон ҳудудининг геологик ўзига хос томонларидан фойдаланган ҳолда фавқулодда вазиятларни башорат қила олишлари, одамлар хавфсизлигини таъминлаш ва объект лар барқарорлигини ошириш борасида тавсиялар беришлари даркор. Иккинчидан Фуқаро мудофааси ташкилотларининг кўрсатмалари барча вазирликлар, бошқармалар, маҳаллий ҳокимият тизимлари, фуқаролар томонидан бекаму кўст бажарилиши лозим. Учинчидан, Фуқаро мудофааси тизимлари фақат кўрсатмалар бериш билан чегараланиб қолмай, балки ҳарбийлар сифатида раҳбарларни, фуқароларни таклиф этилган муҳандисликтехник ва профилактик тадбирларни бажаришга мажбур этишлари ва ушбу ишларни ташкил этишлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 й. 4 мартдаги фармонига биноан, аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини табиий офатлардан муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш, республикада табиий ва техноген тусдаги фавқулодца вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мақсадида ЎзР Мудофаа ишлари вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси негизида ЎзР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил қилинган.

Ислом Иноятов.


Кирилл алифбосида мақола: ФУҚАРО МУДОФААСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ГЕРМАНИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты