ГАЗ ВА СУЮҚЛИКЛАРНИНГ ОҚИШИ

ГАЗ ВА СУЮҚЛИКЛАРНИНГ ОҚИШИ — газсимон моддалар ва суюқликларнинг босим таъсирида ҳаракатланиши. Газ (ёки суюқлик) секин оққанда қатламлари ўзаро параллел жойлашади. Бундай оқим ламинар оқим дейилади. Газ (ёки суюқлик) тез оқса, қатламлари ўзаро аралашиб кетади. Бундай оқим турбулент оқим дейилади. Газ ва суюқлик катламлари бир-бирига нисбатан ҳаракатланганда улар орасида ички ишқаланиш кучи, яъни қовушоқлик пайдо бўлади. Най ичида ламинар оқимнинг турбулент оқимга утиши Рейнольде сони pzV билан ифодаланади. Бунда: р — газ ёки суюқлик зичлиги, 8 — оқиш тезлиги, г — най-нинг радиуси, г| — қовушоқлик коэффициенти. Газларнинг қовушоқлик коэффициенти суюқликларникидан бир неча юз баравар кичик бўлади. Газ ёки суюкдик найда окиши учун найнинг икки учида босимлар фарқи Ар=р,—р2 бўлиши шарт. Ламинар оқим учун маълум вакт ичида найдан оқиб ўтган газ (ёки суюқлик) ҳажми Пуазейль формуласи билан ифодаланади: V = vro ,8л» (бунда Ар — босимлар фарқи, / — най узунлиги). Жуда паст босимда (вакуум да) газларнинг оқиши нормал шароитдагидан фарқ қилади. Газ оқкан вақтда молекулалари бир-бири билан тўқнашмаса, бундай оқим молекуляр оким дейилади. Молекуляр окимда найдан оқиб ўтган газ миқдори молекулалар тезлигига ва най радиусининг кубига тўғри пропорционал, қовушоқлик коэффициентига боғлиқ эмас. Газ ва суюқликларнинг оқиши ва с. о. ни ўрганиш аэродинамика, газ динамикаси фанларининг асосий масалаларидан ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ГАЗ ВА СУЮҚЛИКЛАРНИНГ ОҚИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ИШҚАЛАНИШ
ЛАМИНАР ОҚИМ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты