ГАЗЛАР

ГАЗЛАР (франц. gaz) — модда ҳолатларидан бири. Ҳар бир модда т-ра ва босим ўзгаришига қараб қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатда бўлади. Mac, сув қаттиқ (муз), суюқ (сув) ёки газ (буғ) ҳолатда бўлиши мумкин. Газлар молекулалари сиқилувчан, ҳаракатчан, зичлиги жуда кичик, бирбири билан тез аралашади. Газлар ташқи таъсир бўлмаганда идиш ҳажмининг ҳаммасини эгаллайди. Газлар молекулалари орасидаги тортишиш кучи қаттиқ ва суюқ жисм молекулалариникидан анча кичикдир. Нормал шароит (273, 15К т-ра ва 1,01 105 Па босим)да Газлар зичлиги суюкликлар зичлигига нисбатан 1000 баравар кам ёки газ молекулалари орасидаги масофа суюқликларникига нисбатан 10 баравар катта бўлади. Шундай бўлса ҳам нормал шароитда 1 см3 газда 310» дона молекула бор. Г. учта катталик: босим (р), ҳажм (V) ва т-ра (Т) билан ифодаланади. Бу катталиклар маълум бўлса, газ ҳолатини аниқлаш мумкин. р, V ва Т катталикларнинг ўзгариши бир-бирига боғлиқ. Ҳолатининг ўзгаришига қараб, Газлар ҳар хил хусусиятли бўлади. Мас, кучли сиқилган газнинг физик хусусиятлари нормал босимдаги газникидан фарқ қилади. Нормал босим ва т-радаги Газлар ҳолати Клапейрон тенгламаси ифодаланади Бу тенгламада молекулаларнинг ўзаро таъсир кучи ва хусусий ҳажми ҳисобга олинмаган, шунинг учун бу қонунга бўйсунувчан Газлар идеал Г. дейилади. Табиатда идеал Газлар йўқ, лекин нормал шароитдаги ва яна ҳам юқори т-ра ва паст босимдаги Газларга Клапейрон тенгламасини татбиқ қилиш мумкин. Босим жуда юқори ва т-ра жуда паст бўлган шароитда Ван-дер-Ваальс тенгламаси Р + – jkW ‘ b) = f RT татбиқ қилинади. Бунда Pi = – ^г — молекулаларнинг ўзаро таъсиридан пайдо бўлган ички босим, Ь — молекулаларнинг хусусий ҳажми; а — берилган Газлар учун ўзгармас катталик. Ван-дер-Ваальс тенгламасига бўйсунувчи Газлар реал Газлар дейилади. Нормал шароитда Газларда иссиқлик ўтказувчанлик, диффузия ҳодисалари ва б. ички ҳодисалар кузатилади. Бу ҳодисалар молекулаларнинг доимо тартибсиз ҳаракати ва бир-бири билан тўқнашуви натижасидир Нормал шароитда Газлар ўзидан электр токи ўтказмайди, лекин босим ва т-ранинг ўзгариши билан Газларнинг бу хусусияти ўзгаради. Ҳар қайси реал газ ўзига хос критик т-ра (Тк) гача совитилганда суюқликка айланади. Мас, сув учун Тк=374,2°К, шунда сув буғ ҳолатида, кислород учун ТК=91,14°К, шунда у газ ҳолатида бўлади ва ҳ. к.

Газларнинг барча турлари моддий дунёнинг ҳам энергетик бошқарувчисидир, чунки кислород-азот Газлар аралашмаси ёқилғиларни (ички энергияси мўл моддалар мажмуаси) турли соҳаларда ёки умуман табиатда ёниши (вулканлар ҳаракати, катта ўрмон ҳудудларининг ўт олиши ва б.) маълум даражада планетамизнинг ҳоз. энергетик ҳолатини ҳам бошқариб туради. Газларнинг ноёб оксидланиш ва оксидлаш, ёқиш ва ёндириш, портлаш ва портлатиш хоссаларидан ҳаётимизда, халқ хўжалигида, техникада ва улкан ҳажмдаги лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилади. Газлар чироклари, лампалари, алангалаткичлари, ўчоқлари, кавшарлагичлари, ёриткичлари, турбиналари, иситкичлари, двигателлари, конденсаторлар, совитгичлар, очгичлар, турбинали электр станциялар, турбинали автомобиллар, локоматив турбовозлари, лазерлари ва б. тараққиётнинг асосий моҳиятини белгилайди. Бунда юқорида келтирилган айнан Газлардан ташқари нефтни қайта ишлаш, йўлакай, табиий ёнувчан (метан, этан, пропан, бутан) Г. дан амалда кенг фойдаланилади Нефтни қайта ишлаш Г. и нефтнинг термокрекинги ёки ҳайдаш маҳсулотларининг каталитик крекинги, пиролизи ҳамда каталитик гидрогенлашдан ҳосил бўлади. Нефтнинг тезлик крекингидан ҳосил бўладиган Газлар таркиби айнан олинган нефть турига, чуқур кимёвий қайта ишланганда эса жараёнлар олиб бориш усуллари ва шароитларига боғлиқ бўлади Нефтни чуқур кимёвий қайта ишлаш жараёнида Газлар таркибида тўйинмаган Газлар ҳам ҳосил бўлади. Бу Г. саноатда органик ва нефть-кимёвий синтезларда ярим маҳсулот ёки мономерлар сифатида кўп қўлланилади. Республикамизда Кўкдумалоқ «нефть-газоконденсат-газ» конида йўлакай Газлардан фойдаланиш тажрибадан ўтмоқда. Бу Г. таркибида метан — 89%, этан — 0,3%, пропан — 0,2%, бутанлар — 0,6%, Г. конденсати — 6—7% ва б. Г. (N2, CO2, H2S) – 1,2% бўлади. Газлар саноатда кенг ишлатилади (қ. Газ саноати).

Л

Аҳмаджон Алимов.


Кирилл алифбосида мақола: ГАЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО
ФИЗИКА
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты