ГАЗЛИ ЗИЛЗИЛАСИ

ГАЗЛИ ЗИЛЗИЛАСИ — Ер куррасидаги кучли зилзилалардан бири. Бухоро ш. нинг шим. ғарбида 1976 й. 8 апр. да маҳаллий вақт билан соат 7 дан 41 мин. ўтганда бўлган. Зилзила магнитудаси Рихтер шкаласи бўйича М—7,0. Эпи-центрда кучи 8—9 балл бўлган. Эпицентр яқинига жойлашган Газли ш. қаттиқ шикастланган. 17 май куни такрорланган зилзила Газли ш. ни вайронага айлантирди. Зилзила магнитудаси энергияси М—7,3, кучи 9 баллдан ошди. Ҳар иккала тебранишнинг мар-кази ер юзасидан 20 ва 25 км чуқурликда жойлашган. Зилзила ўчоғининг уз. 60 км, кенглиги 20 км. Кетма-кет бўлган тебранишлар кучи Бухоро, Ромитанда 7 балл, Когон, Зарафшон, Томдибулоқ, Қоракўл, Чоржўйда 6 балл, Навоий, Каттақўрғон, Самарқанд, Жиззах ҳамда Хива, Беруний, Урганчда 5 балл, Тошкент, Олмалиқ, Ангрен, Денов, Термизда 4 балл, Нукус, Андижон, Фарғонада 3 баллга етди.

Газли зилзиласи эпицентри Газли ш. дан 20 км шим. даги Қорақир этакларида бўлган. Бу жойда ер қаъридан Жан. Тяньшан сейсмоген ер ёриқлари зонаси ўтган. Замонавий тектоник ҳаракатларнинг кучайиши натижасида сейсмоген синиқ-лар бўйича жан.шаркдан шим.-ғарб томонга кескин силжишлар Газли зилзиласига сабаб бўлган. Зилзиладан кейин тузилган сейсмик р-нлаштириш харитасида Газли атрофларида зилзиланинг кучи 9 баллдан ортиқ бўлган. 1984 й. 20 март-даги такрор зилзилада 15—20 км чуқурликдаги сейсмоген ёриқлар тектоник ҳаракатларнинг фаоллашиши натижасида ер юзасигача чиқҳан. Ёриқлардан қум аралаш сув отилган. Эпицентр ва унинг ён атрофида зилзила шиддатли бўлганлиги туфайли бино ва иншоотлар вайронага айланган. Қорақир кўлининг туби кўтарилиб ёриқларнинг кенглиги 60—70 см гача етган. Ер ёриқпаридан отилиб чиққан сувнинг иссиклиги 45°—46° бўлган. Бошқа жойларда эса сув кескин камайган. Зилзиланинг магнитудаси унинг ўчоғида М—7,2, эпицентрда кучи 10 баллга етган. 1976 й. даги зилзилалар сингари Газлида 8—9 балл, Бухорода 7 балл, Навоийда 6 балл, Самарқандда 5—6 балл, Урганч, Жиззах, Нукусда 5 балл ва Тошкентда 4 баллга етган. Зилзиладан Газли ш. бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, газ конларидаги иншоотлар, компрессор ст-ялар ва б. ишдан чиққан.

1976 й. даги зилзила каби 1984 й. даги Газли зилзиласи ҳам Жан. Тяньшан сейсмоген зонасида пайдо бўлди (қ. Сейсмоген зоналар). Ад.: Газлийские землетрясения 1976 и 1984 гг., Т., 1986.

Рашод Иброҳимов.


Кирилл алифбосида мақола: ГАЗЛИ ЗИЛЗИЛАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты