ҒЎЗА ИЛДИЗ БИТИ (Тпргпас1аргпҒўза ва б. экинлар зараркунандаси. Оқиш зарғалдоқ тусли, танаси деярли думалоқ, оғиз аппарати санчиб-сўрувчи, мўйловлари уч бўғимли. Шира найчалари ва думи йўқ. Танаси, оёғи ва мўйловларининг усти майда тукчалар билан қопланган. Тошкент, Самарқанд вилоятлари, Фарғона ҳамда Зарафшон водийларида экинларга жуда катта зарар етказади. Ғўза илдиз бити личинка ҳамда вояга етган ҳолида кенг баргли бегона ўтлар (шўра, итузум ва б.) илдизида қишлайди ва баҳорда ғўза майсаларига ўтади. Личинкалари ўсимлик илдизида кичик-кичик гала бўлиб яшайди. Ғўза гуллагунга қадар унинг илдизида ҳаёт кечиради, илдиз дағаллашгандан сўнг бошқа қ. х. экинларига ўтади. Илдизида бит бўлган ўсимлик рангсизланади, сўлийди ва кўпинча нобуд бўлади. Зарарланган ўсимлик атрофида тўпланган чумо-лилардан Ғўза илдиз бити борлигини аниқлаш мумкин.
Кураш чоралари; экинзорлар атрофидаги бегона ўтларни илдизи билан суғуриб йўқ қилиш ва битлар топилган ерларни қишда суғориш; тупроққа 10— 15 см чуқурликда донадор фосфамид ёки базудин (40 кг/га) солиш.