ҒЎЗА ТУНЛАМИ, кўсак қурти (СЬ1опёеа оЬ§о1еТа Ғ. ёки НеИо.1.18 аптп§ега НЬ.) — тунламлар оиласига мансуб капалак. Пахта экиладиган мамлакатларда тарқалган. Ғўза тунламининг қурти 120 дан ортиқ ўсимлик турини зарарлайди, айниқса, Тожикнстон, Ўзбекистон ва Озарбайжонда катта зарар етказади. Қанотлари ёйилганда 30—40 мм; олдинги қаноти кулранг сариқ, буйраксимон, юмалоқ доғли, орқа қаноти сарғимтироқ, қўнғир ҳошия-ли, ўртасида тўқ рангли ойсимон доғлари бор. Эркаги урғочисига нисбатан очиқроқ рангда. Тухуми оч сарғиш, ўзига хос радиал «қобирғалари» бор. Қуртининг ранги оч яшилдан то қиз-ғиш-қўнғиргача, уз. 35—40 мм; боши сариқ, кўкрак қалқони мармарсимон нақшли. Танаси бўйлаб учта кенг йўл ўтади, қорни оқиш. Ғумбаги қизғиш-жигарранг, уз. 15—20 мм. Ғўза тунламининг гум-баги тупроқда 10—15 см чуқурликда қишлайди. Ҳаво ҳарорати ўртача 18 — 20° бўлганда гумбакдан капалаклар ёппасига учиб чиқа бошлайди. Ўрта Осиёда биринчи авлод капалакларининг учиб чиқиши 1 —1,5 ой (апр. май) давом этади. Ғўза тунлами ғўзага шоналаш бошланганда ўта бошлайди, унгача биринчи бўғин помидор, нўхат, маккажўхори ва бегона ўтлар (бангидевона, ғўзор)да ривожланади. Капалаклар ўсимлик барги ва ҳосил органларига 1—3 тадан тухум қўяди. Битта урғочи капалак ўртача 500, баъзан эса 1000 гача тухум қўйиши мумкин. Ёз ойларида бир авлоднинг ривожланиши учун 25—35 кун кифоя. Ўрта Осиёда 3—4 авлод беради. Ёш барглар, шона ва ғунчаларни, ёш кўсакларни ейди (иккинчи номи ҳам шундан). Битта қурт 10—24 ҳосил элементига зарар етказиши мумкин.
Кураш чоралари: Агротехник кураш тадбирларидан чилпиш даврида чилпилган қисмни йиғиштириб, даладан ташқарига чиқариб ташлаш, зарарланган маккажўхориларни силос учун сут — думбул даври бошларидаёқ, яъни қуртлар ғумбакланиш учун тупроққа тушмасидан олдинроқ ўриб олиш. Биологик кураш тад-б и р л а р и : тухумларига қарши 5—6 кун оралатиб уч марта 60+80+60 минг дона/га ҳисобида трихограмма тарқатиш; қуртларига қарши 7—8 кун оралатиб габробракон хўжайин-паразитни 1:20; 1:10; 1:5 нисбатида қўллаш.
Кимёвий кураш: ғўзага инсектицидлар пуркаш.