ҲАВО ВА ҚУЁШ ВАННАЛАРИ — даво ва чиниқиш мақсадида ҳаво ҳамда қуёш нурининг шифобахш хоссасидан фойдаланиш. Ҳаво ва қуёш ванналари ва қ. в. санаторий ва курортларда даволанишнинг муҳим қисми ҳисобланади, ундан кундалик шароитда ҳам (врачнинг тавсияси бўйича) фойдаланиш мумкин.
Ҳаво ванналари турларидан бири — пешайвонда даволаниш, бунда даволанувчилар очиқ пешайвонда маълум вақт бўладилар; беморлар мавсумга мувофиқ кийиниб олишлари лозим (совуқ пайтларда иссиқ адёл, ётоқ қопидан фойдаланилади). Ҳаво ваннаси қабул қилаётганда эркин ҳаракатланаётган ҳаво теридаги нерв учларини қўзғатиб, унинг нафас олишини ва қоннинг кислородга тўйинишини таъминлайди. Бунда оксидланиш жараёнлари ва моддалар алмашинуви жадаллашади, мускул ва нерв системасининг қуввати ошади, организмдаги терморегуляция системаси чиниқади, иштаҳа очилади, уйқу яхшиланади. Ҳавосининг таркибида кис-лород кўп бўлган жойларда ҳаво ваннаси айниқса, фойдали, бундай ҳаво денгиз тупари, енгил аэроионларга бой бўлади.
Ҳаво ваннаси ва муддатини врач белгилайди. Ҳаво ваннаси организмни, айниқса, болалар организмини чиниқтиришда, организмнинг ташқи муҳит таъсирларига қаршилигини кучайтиришда (қ. Организмни чиниктириш), шунингдек, бир қатор касалликларда, жумладан, ўпка сили, камқонлик, нерв системасининг функционал касалликларида, юрак-то-мир системаси касалликларида тавсия этилади. Ўткир иситма, ревматизм, бўғимларнинг сурункали яллиглани-шида, неврит ва миозит касалликларида ҳаво ваннаси буюрилмайди.
Ҳаво ванналари иссиқ (22° дан юқори), салқин (17—20°) ва совуқ (17° дан паст) бўлиши мумкин. Даво курси 20° дан юқори т-рада бошланади; биринчи куни 10—15 мин. қабул қилиб, кейин кун сайин 10 — 15 мин. дан қўшиб борилади ва 1,5—2 соатгача етказилади. Салқин ҳаво ван-налари бошланишда 3—7 мин. қабул қилинади, кейин кун сайин 3 — 5 мин. дан узайтириб бориб, 1 соатга етказилади. Ҳаво т-раси 17° дан паст бўлганда совқотмаслцк мақсадида енгил жисмоний машқлар ҳам қилиш керак.
Совуқ ҳаво ванналари чиниққан кишиларгагина буюрилади ва унинг вақти 7—20 мин. дан оширилмайди. Ҳаво ванналарини эт жунжикиб, «бадан туклари тиккаядиган» даражагача қабул қилмаслик лозим.
Қуёш ванналари. Қуёш нурининг таркиби ва одам организмига таъсири бир хил эмас. Қуёш нурлари кўзга кўринадиган (ёруглик) ва кўзга кўринмайдиган инфрақизил ҳамда ультрабинафша нурлардан иборат. Инфрақизил нурлар организм тўқималаридан ўтаётганида иссиқлик эффекти ҳосил қилади ва терининг нурла-наётган қисми трасини оширади.
Қуёш ванналари кўрсатмасига мувофиқ бир қатор тери ва бўғим касалликларида, радикулит, неврит ва б. касалликларда қабул қилинади, ундан чиниқтирувчи муолажа сифатида грипп, ангина, юқори нафас йўллари катари каби касалликларни олдини олишда фойдаланилади. Айрим касалликларнинг ўткир даври, ўпка ва меъ-да-ичак касалликларида қуёш ваннаси тавсия этилмайди.
Қуёш ванналари умумий (бутун баданни нурлантириш) ва маҳаллий (баданнинг бир қисмини нурлантириш) бўлиши мумкин. Баданни нурлантиришда қуёшнинг умумий радиациясидан фойдаланилади. Қуёш ваннасини кушеткада ётиб ёки ўти-риб баданнинг ҳар томонини қуёшга тоблаб қабул қилинади. Қуёш ваннасидан аввал ҳаво ваннасини қабул қилган маъқул. Тўғри радиацияли қуёш ваннасини қабул қилишда бошни соябон ёки тўсиқ билан пана қилиб олиш, кўзга қора кўзойнак тақиш керак, уни наҳорга, овқатланишдан олдин ва овқатланган заҳоти қабул қилиш тавсия этилмайди. Қуёш ван-наси сояда дам олиш билан тугалланади, шундан кейин чўмилиш ёки душ қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Болаларнинг қуёш ваннаси қабул қилишларида алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади. Уларни дарров яланғоч қилиб ечинтириб қўймаслик, бошига соябонли шляпа кийдириш лозим. Баданнинг жуда қизиб кетишига ва ультрабинафша нурларнинг ортиқча таъсир этишига йўл қўймаслик учун вақт-вақти билан сояда дам олиб туриш зарур.
Ортиқча қуёш нури организмга ёмон таъсир этиб, терининг куйиши (баъзан некроз кузатилиши), офтоб уриши, яллиғланиш, чар-чаш, бош оғриши, уйқусизлик, иситма кўтарилишига ва баъзи касалликларнинг зўрайиб кетишига олиб келиши мумкин.
Ҳаво ва қуёш ванналари ва қ. в. ёз фаслида пляжларда, парклар, денгиз ва сув ҳавзалари қирғоқларига қурилган солярийлар, аэросолярийларда махсус айвонларда қабул қилинади.