ҲАЛҚУМ, ютқин — оғиз бўшли-ғини қизилўнгач билан туташтирувчи меъдаичак йўлининг олдинги қис-ми; шакли эгри найсимон; орқа юзасига қараб яссиланган, пастки қис-мига қараб торайган бўлади. Ютиниш вазифасини бажаради ва нафас олишда иштирок этади. Ҳалқум деворларидан ўпка, шунингдек, айрисимон, қал-қонсимон без, қалқонсимон без олди безлари ривожланади. Ҳалқумнинг уз. 15 см ча. Ҳалқум бурун ва оғиз бўшлиғининг давоми бўлиб, пастдан ҳиқилдоқ ва Евстахий найлари орқали ўрта қулоқдаги ноғора бўшлиғи билан туташади. Ҳалқумнинг олд девори деярли йўқ; Ҳ. дан олдин бурун, оғиз бўшлиғи ва ҳиқил-доқ жойлашади. Шунинг учун Ҳалқумнинг юқориги — бурун ёки бурун-ҳалқум қисми, ўрта — огиз қисми ва пастки — ҳиқилдоқ қисми ажратилади. Бурун-ҳалқум қисми бурун ва ўрта қулоқ бўшлиғи б-н; оғиз қисми томоқ тешиги орқали оғиз бўшлиғи б-н; ҳиқилдоқ қисми эса ҳиқилдоқ билан туташади. Ҳалқумнинг ҳиқилдоқ қисми ҳиқилдоқнинг орқа томонида жойлашган, унинг олдинги ва орқа деворлари фақат овқат ёки суюқликни ютиш пайтида бир-биридан узоқлашади, бошқа вақтда эса бир-бирига тегиб туради. Ҳалқум орқа деворининг юқори қисмида, ўрта чизиқ бўйлаб лимфа тўқимасидан тузилган ҳалқум муртаги жойлашган. бурун-ҳалқум қисмининг ҳаракатсиз ён деворларидан ўрта қулоққа олиб борувчи эшитув найи бошланади. Шу жойда эшитув найи тешиги билан юм-шоқ танглай чодири оралиғининг ўнг ва чап томонида лимфа тўқимасидан тузилган най муртаги бор. Ҳалқум муртаги, 2 та най муртак, 2 та танглай ва тил муртаклар бир-галикда Ҳалқумнинг кириш қисмида ҳал-қага ўхшаб жойлашади. Ҳалқум деворининг хусусий пластинкаси сийрак бириктирувчи тўқимадан иборат бўлиб, жуда кўп эластик толалар тутади. Бу пластинка калла суягининг ташқи асосига туташади, шу сабабли, Ҳалқум бурун қисмининг орқа ва ён деворлари бирбирига яқинлаша олмайди ва ҳаво бурундан бевосита Ҳалқумнинг бурун қисми орқали ҳиқилдоққа ўтади.