ГЕЙГЕР-МЮЛЛЕР ҲИСОБЛАГИЧИ — ёруғлик ва рентген нурлари, космик зарралар, а-, [$ – зарралар, у-квантларни текшириш учун мўлжалланган асбоб. Дастлаб (1908 й. да) X. Гейгер ва Э. Резерфорд а-зарралар учун газ-разрядли ҳисоблагични лойиҳалашган, кейинчалик X. Гейгер ва В. Мюллер ҳисоблагични мукаммаллаштирган. Гейгер-мюллер ҳисоблагичи — М. ҳ. герметик берк цилиндрик идиш бўлиб, унинг ўқи бўйлаб ингичка сим (катод) тортилган. Цилиндрик идиш (анод вазифасини бажаради) 0,1 — 0,2 атм босимгача газ (ҳаво, водород, гелий, аргон ва ҳ. к.) билан тўлдирилади, унда зарралар тушадиган кичик тешик бўлади (1-расм). Гейгер-мюллер ҳисоблагичи —М. ҳ. ни улаш схемаси 2-расмда берилган; бунда: Vo — газ разряди ҳосил қилувчи бошланғич потенциал; Г. —М. ҳ. да потенциал V гача (V = 500 — 1000 В) ортади, ҳисоблагичга тушган зарядланган зарра газни ионлаштиради ва ток разряд (чақнаш) ҳосил қилади, натижада ҳисоблагичда 10’ — 10»6 с да бир жуфт ион пайдо бўлади. Бу ток импульси кучайтиргичга берилади, сўнгра электромагнит ҳисоблагич уни қайд қилади. Гейгер-мюллер ҳисоблагичи —М. ҳ. га тушган ҳар бир зарра ток импульсини ҳосил қилади ва ҳар сафар қайд қилинади (қайд қилиш вақти Ю»4 — 10»3 с). Гейгер-мюллер ҳисоблагичи — М. ҳ. физика, биол., тиббиёт, саноат ва техниканинг бир қанча соҳаларида кенг ишлатилади.
Шиша наи v Катод Анод емирилиш даври билан а-зарра энергияси орасидаги боғланишни ифодалайдиган қонун; қуйидаги формула билан ифодаланади: ]gT = C + – f=, ыЕ бунда Е — а-зарра энергияси (Мэв), Т — ярим емирилиш даври (с), Сва D — доимий микдорлар. Бу қонун катта энер-гияли оьзарра чиқарувчи ядронинг ярим емирилиш даври кичик бўлишини билдиради. X. Гейгерва Ж. Неттол 1911 — 12 й. ларда аниклашган. Гейгер-мюллер ҳисоблагичи — Н. қ. баъзи элементларнинг ярим емирилиш даврини аниқлашда татбиқ қилинади.