ҲАШАРОТЛАР

ҲАШАРОТЛАР (1шес1а) – бўғимоёқли умуртқасиз ҳайвонлар синфи. Ер шарида 1,5 млн. га яқин тури маълум. Турларининг кўплиги ва шаклларининг хилма-хиллиги жиҳатидан биосферада 1-ўринни эгаллайди. Ҳашаротлар синфи оёқдумлилар, қўшдумлилар, қўнғизлар, туябўйинлар, тўрқанотлилар, капалаклар, бургалар, термитлар, қандалалар каби 34 туркумга бўлинади. Танасининг узунлиги 0,2 мм — 33 см, одатда ташқи скелетни ташкил қилувчи зич кутикула билан қопланган. Танаси бош, кўкрак ва қорин қисмлардан иборат. Бошида бир жуфт мураккаб кўз ва кўзчалари, бир жуфт мўйловлари (ҳид туйиш ва сезги орга-ни) ҳамда оғиз аппарати жойлашган. Оғиз аппарати юқори лаб, юқори ва пастки жуфт жағлардан ташкил топган. Кемирувчи оғиз аппарати барча тўғриқанотлилар, қўнғизлар, чумолилар ва б. га хос. Сўрувчи Ҳашаротларда эса хартум бор. Гулшира билан озиқланувчи асаларитр хартумида кемирувчиларнинг асосий белгилари сақланган, капалакларда хартум спиралсимон бураладиган найдан иборат; пашшаларда у фақат сўришга эмас, балки қаттиқ озуқани қиришга ҳам мослашган. Қандалалар, ўсимлик битлари, трипслар, кокцидлар, қон сўрувчи чивинлар ва б. санчиб сўрувчи оғиз аппарати ёрдамида ўсимликларнинг ҳужайра шираси ҳамда ҳайвон қонини сўриб озиқланади. Кўкрак қисми олд, ўрта ва орқа кўкракларга бўлинади. Ҳар бир скелет ҳалқаси елка (ус-тидан), кўкрак (пастки томондан), плевралардан (биқиндан) ташкил топган. Кўкракнинг ҳар бир бўғими (сегменти)да бир жуфт оёқлари жойлашган. Оёқлар тосча, кўст, сон, болдир ва 2 тирноқпи бўғимларга бўлинган панжалардан тузилган; қанотли Ҳашаротларнинг ўрта ва орқа кўкракларида бир жуфтдан қанотлар бор. Урғочиси қорнининг учида 11 бўғимдан иборат тухум қўйгич, эркакларида эса бир жуфт ўсимталар мавжуд. Овқат ҳазм қилиш йўли озуқани механик ҳамда кимёвий қайта ишлайдиган ичаклардан ташкил топган. Ҳашаротларнинг индивидуал ривожланиши бир неча босқичли (фазали) тўлиқ ёки чала ўзгариш (метаморфоз) билан кечади. Чала ўзгариш билан ривожланиш 3 фаза (босқич)да: тухум, личинка (имагога ўхшаш) ва вояга етган ҳашарот — имаго орқали амалга ошади. Тўлиқ ўзгариш билан ривожланишда эса личинка (одатда чувалчангсимон) билан имаго оралиғида /умбаклик даври ҳам кузатилади. Ҳашаротларнинг ҳаёт цикли бўғин (авлод)лар сони, мавсумий динамика (ўзгариш)нинг ўзига хослиги ва диапауза хусусиятлари билан белгиланади.

Табиатда Ҳашаротлар турли-туман ва катта аҳамиятга эга. Улар бутун қуруқликни эгаллаган; айниқса сернам субтропик ерларда кўп тарқалган. Кўпчилиги ерда, қатор турлари сувда яшайди, баъзиларининг ҳаёти тупроқ билан боғлиқ. Ҳашаротлар хилма-хил маҳсулотлар билан озиқланиб, табиатда моддалар алма-шинувида иштирок этади. Ҳашаротларнинг жуда кўп турлари ўсимликлар зарар-кунандалари; ҳайвонлар ва одамларга зарар келтиради. Ўсимликларни чанг-латиш, зараркунанда ҳашарот ва бегона ўтларни йўқотишда ҳам Ҳашаротларнинг роли катта (қ. Энтомофаглар); фойдали ҳашаротлардан асалари, ипак қуртлар, лак берувчи червецлар қиммат-баҳо маҳсулот беради; айримлари овланадиган ҳайвонлар учун озуқа ман-баи. Ҳашаротлар хилма-хиллиги ва уларнинг оламини энтомология фани, фойдали Ҳашаротлардан амалиётда фойдаланиш ва зараркунанда Ҳашаротлар ларга қарши кураш усулларини қишлоқ хўжалиги энтомологияси фани ўрганади.

Ад.: Вреднне и полезнне насекомне хлопчатника и других сельскохозяйственннх культур Ўзбекистана. Т., 1977; Сельско-хозяйственная энтомология. М., 1983; муродов С. А., Умумий энтомология курси, Т., 1986.


Кирилл алифбосида мақола: ҲАШАРОТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ҲИНДИСТОН
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты