ҲИЖО

ҲИЖО (араб. — бўғин) — шеърий нутқнинг ритмик бирлиги, яъни сўзнинг бир нафас зарби билан айтиладиган қисми. Ҳижо кўпинча, тилшуносликдаги бўғин тушунчасига тўғри келади, баъзан бўғиндан фаркли ўлароқ ундош товушнинг ўзидан ҳам тузилиши мумкин. Мас, Васл боги / ичра сендек / шоҳи золим/ кўрмадим, Ишқ куйи/да ўзимдек/ нотавоне топмадим. (Алишер Навоий) байтидаги васл, ишқ сўзларидаги л ва қ. ундошлари мустақил Ҳижони ташкил этади. Ҳижо талаффузига кетган вакт ва тузилишига кўра иккига бўлинади; чўзиқ (—) ва қисқа (V) Ҳ. Чўзиқ Ҳижо унли билан тугаса, қисқасига нисбатан чўзиқроқ талаффуз қилинади ёки ундош билан тугайди (чунончи, юқоридаги: Вас-л боғи каби).

Ҳижолар рукнларни ташкил этади (юқоридаги байтда 8 та рукн бор). Аруз вазнидаги шеърлар учун қисқа ва чўзиқ Ҳижо ларнинг муайян бир тартиб — нисбатда келиши ва бундан ҳосил бўладиган рукнлар асос бўлса, бармоқ вазнидаги шеърлар ритмида бўғинларнинг сони ва туроқлар асос бўлади (яна қ. Бармоқ тизими, Шеър тузилиши, Шеьршунослик).


Кирилл алифбосида мақола: ҲИЖО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
АРУЗ
ЕР
ШЕЪР ТУЗИЛИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты