ҲИСОР-ОЛАЙ ТОҒЛАРИ

ҲИСОР-ОЛАЙ ТОҒЛАРИ — Ўрта Осиёдаги тоғ системаси. Шим. да Фарғона ботиғи, жан. да Помир тоғлари ва АфғонТожикистон ботиғи, ғарбда Қизилқум чўли, шарқда эса Фарғона ва Қақшал тизмаларининг жан.-шарқий қисми билан чегарадош. Таркибига Олай тизмаси, Туркистон тизмаси, Нурота тоғлари, Зарафшон тизмаси ва Ҳисор тизмаси киради. Улар бир-биридан кичик тектоник ботиқлар ва дарё водийлари билан ажралган ва бир қанча тармокдардан ташкил топган. Ҳ.-О. т. нинг шарқий қисми Қирғизистон, ўрта қисми Тожикистон ва ғарбий қисми Ўзбекистон Республикалари ҳудудида жойлашган. Барча тизмалар деярли кен-глик бўйлаб 900 км дан зиёд масофага чўзилган. Ҳ.-О. т. шаркда Олай тизмаси билан бошланади. Тизма шим. дан Фарғона ботиғи, жан. дан Олай ботиғи билан чегараланган ва Сирдарё ва Амударёларнинг сувайирғичидир. Ушбу дарёларнинг кўпгина ирмоклари (Вахш, кофарниҳон, Сурхондарё, Оқбура, исфайрам, Хўжабақирғон, Шоҳимардон ва б.) Олай тизмасидан бошланади.

Ҳ.-О. т. герцин бурмаланиши даврида шаклланган ва ҳоз. баландлигига янги тектоник ҳаракатлар таъсирида кўтарилган. Тизмалар, асосан, палеозой даври чўкинди, метаморфик ва отқинди тоғ жинсларидан (сланец. қумтош, конгломерат, оҳактош, доломит, гранит, гранодиорит ва б.) ташкил топган. Тизмаларни бир-би-ридан ажратиб турган ботикдар, дарё водийлари ҳамда Ҳисорнинг жан.-ғарбий тармокдари юра, бўр, палеоген, неоген ва тўртламчи давр чўкинди тоғ жинсларидан тузилган.

Тектоник жиҳатдан Ҳ.-О. т. яхлит йирик антиклинорийни ташкил қилса, алоҳида тизмалар антиклинорийга мос келади.

Ҳ.-О. т. тоғли ўлка бўлганлиги сабабли, тизмалар ён бағирларида баландлик иқлим минтақалари ифодаланган. Тизмалар этакларидан юқорига томон иқлим минтақалари алмашиниб боради. Бироқ, улар ҳар қайси тизмада ва уларнинг ён бағирлари экспозицияларида ҳар хил баландликларда жойлашган. Тизмаларнинг 350—450 м баландликкача бўлган қисмлари (тоғ этаклари), асосан, чўл ва чалачўл иқлим минтақасига мос келади. Бу минта-қада ҳаво трасининг суткалик ва йиллик амплитудаси катта, ёғингарчилик миқдори, нисбий намлик ва булутли кунлар кам. Қиш қисқа, совуқ эмас, ёз узоқ вақт давом этади. Тизмаларнинг 1500 м баландликкача бўлган қисмида дашт иқлим минта-қаси ўрин олган.

Июлнинг ўртача т-раси 20—25°, энг юқори т-ра 35—40°. Тоғларнинг ғарбида т-ра шарқий қисмига нисбатан юқорироқ. Янв. нинг ўртача т-раси —5°, —7°, энг пас т-ра —25°, —30°. Йиллик ёғин 700 мм. Ўртача 1500 м дан 3500 м гача баландликларда типик тоғ иқлими ҳукм суради. Бу минтақада иқлим анча совуқ ва нам. Йиллик ёғин тиз-маларнинг ғарб ва шим.-ғарбга қараган қисмларида 1000 мм дан зиёд. Ундан юқори қисмида нивалгляциал минтақа жойлашган.

Ҳ.-О. т. дан бошланадиған барча дарё ва сойлар Сирдарё, Амударё, зарафшон дарёлари ҳавзасига мансуб. Олай, Туркистон, Нурота тизмаларининг шим. ён бағирларидан бошланадиган ҳамма дарёлар (Қуршаб, Оқбу-ра, Аравон, Исфайрам, Шоҳимар-дон, Сўх, Исфара, Хўжабақирғон, Оқсув, Зоминсув, Сангзор ва б.) Сирдарё ҳавзасига қарайди. Олай, Туркистон, Зарафшон, Ҳисор тиз-маларининг жан. ён бағирларидан бошланувчи дарёлар (Вахш, Кофарниҳон, Сурхондарё, Қашқадарё ва б.) Амударё ҳавзасига мансуб. Ҳ.-О. т. дан бошланувчи дарёлар ҳавзасининг юқори қисмларида кўплаб музликлар ва доимий қор қопламлари мавжуд. Дарёлар ёмғир ва мавсумий қорлар эришидан ҳамда ер ости сувларидан тўйинади.

Ҳ.-О. т. да келиб чиқиши ва катта-кичиклиги турлича бўлган кўллар (Искандаркўл, Молгузар, Яшилкўл, Кўккўл, Кучанди, Шалактама кўл, Оқтол, Шахшибайткўл, Ўртадовон, Бақалоқ, Суйчиқти, Азарчашма, Кўликалон, Гушор, Чалдара, буинкўл, Нежиган, Нофин, Хурдак, Ҳазарчашма ва б.) бор.

Тупроқ ва ўсимликлар баландлик минтақалари бўйлаб тарқалган. Уларнинг тарқалишига тизмалар ён бағирларининг кунгай ёки терскайлигининг ҳам катта таъсири бор. Тизмалар этакларида ҳарорат анча баландлиги ва кам ёғин тушганлиги туфайли чўл ва чалачўл, даштларга хос тупроқ ва ўсимликлар тарқалган. Тизмаларнинг ўртача баланд қисмларида тупроғи кулранг ва жигарранг тупроқлар. Бу тупроқларда кенг баргли ўрмонлар ўсади. Олай ва Туркистон тизмаларининг шим. ён бағирларида 1900—2000 м дан 3000 м гача баландликларда жигарранг, қўнғир тупроқларда арчазор тарқалган. Арчалар остида бетага, юган ва б. дашт ўсимликлари ўсади.

Денгиз сатҳидан 2800—3000 м баландликларда субальп баланд тоғли минтақаси жойлашган бўлиб, у ерларда тоғ-ўтлоқ-дашт тупроқлари тарқалган. Бу минтақада даштларга хос ўсимликлар билан бирга йирик соябон-гуллилардан юган, камол, севчек, баъзи бир жойларда буларга оқ сўхта, қўнғирбошлар аралашиб ўсади. 3000 м дан баландда альп минтақаси жойлашган. Минтақада тоғ-ўтлоқ-дашт ярим торфли тупроқлар учрайди. Ўсимлик қоплами паст бўйли крио-фит даштлидир. Ундан юқорида суб-нивал минтақа жойлашган бўлиб, тупроқ, ўсимликлар баъзи ерларда-гина учрайди. 3600—4000 м баландликлар нивал-гляциал минтақадан иборат. Минтақа катта қисмлари яланг қоя, тошлоқ, қор, музликлар билан қопланган.

Мурод Маматқулов.


Кирилл алифбосида мақола: ҲИСОР-ОЛАЙ ТОҒЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
ДАРЁ
АМУДАРЁ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты