ГЕНЛАРНИНГ УЗАРО ТАЪСИРИ

ГЕНЛАРНИНГ УЗАРО ТАЪСИРИ — генларнинг белгилар ривожланишидаги иштироки. Бир геннинг ўзи бир неча хил белгилар ривожлаиишига ҳамда бир неча хил генлар бир белгининг ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай таъсир бир ген аллеллари (аллелли таъсир) ёки турли генларнинг аллеллари (аллел бўлмаган таъсир) орасида содир бўлади. Генларнинг аллелли ўзаро таъсирини ўрганиш натижасида Мендель қонунлари кашф этилган. Организмлардаги кўпчилик белгиларнинг ирсийланиши фақат бир ген эмас, балки аллел бўлмаган бир неча генларнинг фаолиятига ҳам боглик. Аллел бўлмаган Генларнинг узаро таъсири комплементар, эпистаз, полимерия, комбинирланган (аралаш), плейотроп таъсир хилларига бўлинади.

1. Г. ў. т. нинг комплементар (тўлдирувчи) таъсири, яъни комплементария икки ёки ундан ортиқ аллел бўлмаган генларнинг ўзаро таъсири туфайли организмда ота-онада кузатилмаган янги белги ривожланади. Мас, товукларда тожнинг гулсимон ва нўхатсимон шакллари баргеимон (оддий) шаклига нисбатан доминант ҳисобланади. Гулсимон тожли товуқлар нўхатсимон тожли хўрозлар билан чатиштирилганда Ғрда ёнғоқсимон тожли товуқлар олинади. Ёнғоқсимон тожли паррандалар ўзаро чатиштирилганида Ғ^а ёнғоқсимон, гулсимон, нўхатсимон ва баргсимон тожли товуқлар 9:3:3:1 нисбатда тўртта фенотипик синфлар олинади. Ғ,да кузатилмаган янги белги, яъни ёнғоқсимон тожнинг ри-вожланиши гулсимон тожни ривожлантирувчи, мас, А гени билан нўхатсимон тожни ривожлантирувчи доминант В генининг ўзаро комплементар таъсирига боғлиқ. Ота-она сифатида олинган гулсимон тожли товуклар ўз гено-типида гулсимон тожни назорат қилувчи А генининг доминант аллелларига ҳамда нўхатсимон тожни бошқарувчи В генининг рецессив аллелларига (ААвв), ота сифатида олинган нўхатсимон тожли хўрозлар эса, аксинча — ааВВ генотипга эга бўлган. Ота-она ва биринчи авлод паррандаларининг генотипини қуйидагича кўрсатиш мумкин: Р 9 Аавв (гулсимон тожли) X С ааВВ (нўхатсимон тожли) Ғ, АаВв (ёнғоқсимон тожли).

Белгиларнинг комплементар типда ирсийланиши 9:7; 9:6:1; 9:3:4 нисбатда ҳам бўлиши мумкин.

2. Г. ў. т. нинг эпистатик типи, эпистаз — бир геннинг аллеллари бошқа генлар аллелларининг фаолиятини босиб туришидан иборат. Мас, А>В ёки В>А, а>В ёки в>А. Аллел бўлмаган генлар фаолиятини босиб турувчи аллел генлар супрессорлар ёки ингибиторлар деб аталади. Улар доминант ёки рецессив ҳолатда бўлиши мумкин. Доминант эпистаз таъсирида бир геннинг доминант аллели бошқа аллел бўлмаган ген фаолиятини босиб туради. Доминант эпистазда белгилар ажралиши Ғ2 да 13:3 ёки 12:3:1 нисбатда содир бўлади. Рецессив эпистаз бир томонлама ёки икки томонлама бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда бир ген рецессив аллелли гомозигота ҳолатда бошқа геннинг доминант ёки рецессив аллеллари фаолиятини босиб туради, яъни аа>В ёки аа>вв бўлади. Бу ҳолда Ғ2 да белгилар 9:3:4 нисбатда рўй беради. Икки томонлама рецессив эпистазда аа>В-, вв>А – бўлганидан, фенотип бўйича ажралиш Ғ2 да 9:7 нисбатда содир бўлади.

З. Г. ў. т. нинг полимерия типи, яъни полимерия — бир белгининг ривожланишига икки ва ундан ортиқ аллел бўлмаган генларнинг бир хилда таъсир кўрсатишидан иборат. Бундай полимер генлар бир хил ҳарф билан белгиланиб, бир-биридан индекслари орқали фарқ қилади. Mac, A,A,a2a2a,a,A,A2; АДА^ ёки а,а,а2а2. Полимерия ҳолида наслдан-наслга ўтиш кумулятив ва нокумулятив типда бўлади. Кумулятив полимерияда фенотипда пайдо бўладиган белги доминант аллелларнинг сонига боғлиқ, нокумулятив полимерияда эса белгининг ривожланиши доминант аллелларнинг сонига боғлиқ эмас. Кумулятив полимерияга мисол қилиб 1908 йилда швед олими Г. Нильсон-Эле ўтказган тажри-ба натижасини келтирамиз. Тўқ қизил ва оқ донли буғдой ирқларини чатиштириб биринчи авлодда (Ғ,) донлари қизил бўлган дурагай ўсимлик олинади. Улар ўзаро чатиштирилганида Ғ, да ранги (тўқ қизилдан оч қизилгача) ва оқ рангли бўлган ўсимликлар 15:1 (15 та рангли 1 та оқ) пайдо бўлади. Донлар 15:1 бўлган. 15 қисм дон рангининг тўқ қизилдан оч қизилгача ўзгариши улар генотипидаги қизил рангни таъмин этувчи доминант ген аллелларининг сонига боғлиқ. Бу мисолда келтирилган бугдой навлари икки жуфт полимер генлар билан бир-биридан фарқ қилади.

Нокумулятив полимерияга ачамбити ўсимлигида қўзоқ меваси шаклининг ирсийланиши мисол бўлади. Ачамбити мевасининг учбурчак шакли овал шакли устидан доминантлик қилади. Учбурчак мевали ачамбити овал мевали ўсимлик б-н чатиштирилганда F, да учбурчак мевали дурагайлар, F2 да эса 16 ўсимликдан 15 тасининг меваси учбурчак, биттаси овал бўлади. Бу мисолда ҳам ота-она ўсимликлар икки жуфт полимер генлар орқали бир-биридан фарқ қилади. Ammo F, да ўсимликлар мевасининг учбурчак шакли доминант аллелларнинг сонига боғлиқ эмас. Мас: 4 та (А,А,А2А2) ёки фақат 1 та (А,а,а2а2 ёки а,а,А2а2) доминант аллел бўлганида ҳам мева учбурчак бўлади. Шундай қилиб, учбурчак мевали ўсимликларнинг ривожланиши доминант аллелларнинг сонига боғлиқ бўлмайди.

4. Г. ў. т. нинг комбинирланган типи. Бир белгининг ривожланишида бир вақтнинг ўзида комплементар, эпистаз, полимерия, плейтропия типларининг биргаликда таъсир кўрсатишидан иборат. Бу ҳолат, одатда, геном тузилиши мураккаб бўлган аллополиплоид организмларда кузатилади. Бу типдаги таъсир чигит устидаги тук ва тола қатламининг ирсийланишини ўрганиш жараёнида аникланган. Чигит тукларининг ривожланишини тўртта аллел бўлмаган генлар — I-i, Ft,—ft,, Ft2—ft2 ва Fc—fc назорат қилади. Таъсир қилиш хусусиятига биноан бу генлар уч гуруҳга бўлинади:

1) ген-ингибитор (I-i); бунинг доминант аллели гомозигота (II) ва гетерозигота (И) ҳолатда асосий (Ft,, Ft2) ва ёрдамчи (Fc) генлар таъсирини тўхтатиб қўяди ва фенотипик жи-ҳатдан туксиз чигит ривожланади;

2) асосий генлар — Ft,—ft, ва Ft2—ft,. Улар доминант аллеллар бўлиб, полимерия типида таъсир кўрсатиб, чигитнинг микропиледа тукларининг ривожланишини назорат этади. Бу генлар фақат ген ингибиторнинг рецессив гомозигота (ii) ҳолатида ва ёрдамчи (Fc—fc) геннинг аллел ҳолатига боғлиқ бўлмаган ҳолда таъсир этади. Микропиледа туклар фенотипда намоён бўлиши даражаси генотипдаги асосий генларнинг доминант аллеллари сонига боғлиқ;

3) ёрдамчи ген — Fc—fc. Унинг доминант аллели асосий геннинг бирор доминант гомозигота ҳолати билан ўзаро таъсир қилиб, чигитнинг халаза ва ён қисмларида тукларнинг ривожланишини назорат қилади. Ёрдамчи ген доминант гомозигота ҳолатда (Fсfсда) чигит бир текис ва қалин тук билан қопланади, гетерозигота (Fcfc) ҳолатида эса туклар нотекис ривожланади. Шундай қилиб, чигит туклари полигенлар (эпистаз, полимерия, комплементар), асосий ва ёрдамчи генлар ҳамда ген-модификаторнинг ўзаро мураккаб таъсири натижасида ривожланади. Чигит узун толасининг ривожланишини камида икки гуруҳга мансуб генлар назорат қилади. Полимер генлар функциясига кўра иккига бўлинади: асосий — 1ЛЛ—Нл ва LiD—liD; ҳамда ёрдамчи.

Ёpдамчи генлар асосий генларнинг фенотипик ривожланишини кучайтириш хусусиятига эга. Улар генотипда асосий полимер генларнинг доминант аллеллари бўлганида таъсир кўрсатади. Чигит туклари ривожланишини назорат қилувчи асосий генлар Ft,, Ft2 толани чигитнинг маълум қисмида ривожланишига плейотроп таъсир кўрсатади.

5. Генларнинг плейотроп таъсири — бир геннинг бир неча белгилар ривожланишига таъсири. Мас; қоракўл қўйлари қўзиларида жуннинг кулранги (шерозий) доминант ген томонидан бошкарилади. Ана шу ген бўйича доминант гомозиготали бўлган қўзичоқлар туғилгандан сўнг сутдан чиққач ошқозон-ичак йўлининг тўлиқ ривожланмаганлиги сабабли нобуд бўлади. Демак, жуннинг кулрангини ривожлантирувчи доминант ген гомозигота ҳолатда ҳазм қилиш системасида нуқсоннинг пайдо бўлишига олиб келади. Дрозофилада кўзнинг оқ рангини белгиловчи ген пуштнинг камайиши ва улар ҳаётининг қисқаришига сабаб бўлади.

Шарифжон Турабеков, Мирадҳам Абзалов.


Кирилл алифбосида мақола: ГЕНЛАРНИНГ УЗАРО ТАЪСИРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕНЕТИКА
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты