ҲОМИЛАДОРЛИК ТОКСИКОЗЛАРИ — ҳомиладорлик даврида учрайдиган касаллик ҳолати; нерв, юрак-томир, эндокрин системалар ва моддалар алмашинувининг ўзгариши туфайли келиб чиқиб, туғруқдан сўнг ўтиб кетади. Ҳомиладорлик токсикозларига ҳомиладор аёл организмида мавжуд хасталиклар сабаб бўлади. Шунинг учун бўйида бўлган аёл эртароқ (2 ойгача) аёллар масла-ҳатхонасига бориб, врач маслаҳатларидан фойдаланиши керак. Маълумки, ҳомиладорлик бошланишида кўпчилик аёллар бошқоронғи бўлади (қ. Бошқоронғилик).
Бу ҳолатлар баъзи аёлларда эртароқ, баъзиларида эса кечроқ бошланиб, ўтиб кетади. Аммо баъзи ҳоми-ладор аёлларда бу аломатлар йўқолмай, зўрайиб боради, натижада Ҳомиладорлик токсикозлари пайдо бўлади. Ҳомиладорликнинг биринчи (илк) ва иккинчи ярми (кеч) токсикозлари фарқ қилинади. Илк ток-сикозлар ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасида рўй беради. Аёлнинг умумий аҳволи ўзгаради, дилгир бўлиб қолади, кўнгли айнийди, сўлаги оқади (кўп), қусади. Баъзан аёл ҳадеб қайт қилаверади, дармонсизланади, оза бошлайди, уйқучан ва сержаҳл бўлиб қолади. Лекин Ҳомиладорлик токсикозларида кузатиладиган тўхтовсиз (суткасига 20 мартагача) қусиш организмнинг сувсизланиши ва аёлнинг ҳолсизланишига олиб келади. Унинг қон босими пасаяди, гавда т-раси кўтарилади, пульси тезлашади, териси қуруқшайди, оғзидан нохуш ҳид келади. Бундай ҳолларда даволаш тадбирлари ёрдам бермаса, баъзан аборт қилиб, ҳомилани олиб ташлашга тўғри келади. Илк токсикозларда ҳомиладор аёл маслаҳатхонага қатнаб даволаниши мумкин; ҳаддан ташқари кўп қусиш аёлни касалхонага ётқизишни талаб этади.
Кеч токсикозлар ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида, кўпинча сўнгги ойларида вужудга келади. Буларга ҳомиладорлар истисқоси, нефропа-тия, преэклампсия ва эклампсия киради. Кеч токсикозларнинг барчаси кетма-кет келиб, касаллик босқичма-босқич кечади. Ҳомиладорлар истис-қосида шиш пайдо бўлади. Одатда, у тўпиқдан бошланиб, тизза, сон, қорин ва ташқи жинсий аъзоларга ўтади, сўнгра аста-секин бутун танага тарқалади. Аёлнинг юзи кўпчийди. Шиш аёл гавдасининг ҳамма қисмига тарқалган бўлса ҳам унинг умумий аҳволи унчалик ўзгармайди, нормал ҳолатда вазни ортади (ҳомиладорлик даврида 10 кг ортади). Аёл оғирлигини тарозида тортиб туриш йўли билан ҳам шишни аниқлаш мумкин. Ҳоми-ладор истисқосида мунтазам даволаниш зарур. Ҳомиладор аёл ойда икки марта маслаҳатхонага бориши, шунингдек, врач кўрсатмаларига ва шах-сий гигиена қоидаларига риоя қили-ши, ҳафтада бир марта тарозида торт-тириб туриши лозим. Суюқлик (суткада 1 л гача рухсат этилади) ва тузни чеклаш, сервитамин овқатлар, сабза-вотлар, ҳўл мевалар, творог, кефир истеъмол қилиш тавсия этилади. Аёл ўз вақтида даволаниб истисқонинг олдини олмаса, парҳезга, дам олиш ва меҳнат режимига риоя қилмаса, истис-қо нефропатияга ўтиб кетади. Ҳомила-дорлар нефропатияси одатда истисқодан кейин вужудга келади. Нефропатиянинг асосий белгиси шиш ва сийдикда оқсил бўлишидан иборат. Нефропатияда ҳомиланинг ривожланиши бузилади, у чала ёки ўлик туғилиши мумкин. Нефропатияда аёл касалхонада даволанади; олди олинмаса, у осонликча преэклампсияга ўтиб кетади. Преэклампсияда ҳам нефропатиядаги каби шиш, қон босимининг ошиши, сийдикда оқсил бўлиши билан бирга беморнинг боши қаттиқ оғрийди, кўзи хиралашади, кўз олдида чивин учаётганга ўхшаб кўринади; кўкрак остида оғриқ пайдо бўлади. Бош оғриб, кўз хиралашуви мияда қон айланишининг жиддий бузилганлигидан далолат беради. Бемор вақтида даволанмаса, пре-эклампсия янада оғирроқ касаллик — эклампсияга айланиб кетади.
Ҳомиладорлик токсикозларига касалликнинг шаклига қараб даво қилинади. Олдини олиш учун ҳомиладорлик даврида гигиенага риоя қилиш (тўғри дам олиш ва меҳнат қилиш, бекаму кўст овқатланиш), аёллар маслаҳатхонаси назоратида бўлиш, Ҳомиладорлик токсикозларига олиб келадиган касалликни ўз вақтида даволатиш лозим.