ГЕОМЕТРИК ЯСАШЛАР

ГЕОМЕТРИК ЯСАШЛАР — геометрик фигураларни маълум асбоблар ёки воситалар ёрдамида ясаш ҳақидаги таълимот. Г. я. масаласи асосан тўғри чизиқлар, кўпбурчаклар, айланалар ва б. ни ясашдан иборат. Булар асбоб ва воситалар (мас, чизғич, циркуль, гўния, бир томонли чизғич ва ҳ. к.) ёрдамида бажарилади. Геометрик ясашлар, одатда, текисликда ва фазода ясаш усулларига бўлинади. Текисликда Геометрик ясашлар билан Н. Н. Лобачевский шуғулланган. Фазода Геометрик ясашлар чизма геометрия усуллари билан боғлиқ. Текисликда ҳам, фазода ҳам Геометрик ясашлар маълум аксиомаларга, бошқача айтганда, ясалиши жиҳатидан жуда содда бўлган элементар масалаларга келтирилади. Геометрик ясашларнинг асосий усуллари: нуқталарнинг геометрик ўрнини топиш, геометрик алмаштиришлар, жумладан, гомотетия усули, ўхшашлик усули, алгебраик усул.


Кирилл алифбосида мақола: ГЕОМЕТРИК ЯСАШЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕОМЕТРИЯ
ФИЗИКА
БЕРУНИЙ
ЧИЗМА ГЕОМЕТРИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты