ГЕОМОРФОЛОГИЯ

ГЕОМОРФОЛОГИЯ (гео…, юн. morphe — шакл ва…логия) — ер юзасининг рельефи ҳақидаги фан. Г. қуруқлик ҳамда океан ва денгизлар тубининг ташқи қиёфасини, келиб чиқиши, ёши тари-хий тараққиёти, ҳоз. динамикаси ва тарқалиши қонуниятларини ўрганади. Ҳоз. геологик даврдаги рельефни Геоморфология ер юзасининг ўтмишдаги тараққиётининг якуни сифатида ўрганади.

Ер юзаси бир томондан Ер пўстини ва иккинчи томондан гидросфера ҳамда атмосферани бир-биридан ажратиб турадиган чегарадир. Ер юзасига бир вақтнинг ўзида рельефни пайдо қилувчи эндоген жараёнлар ва экзоген жараёнлар таъсир этади. Оғирлик кучининг бевосита таъсири остида содир бўладиган гравитация жараёнлари ҳам рельеф ҳосил қилиш аҳамиятига эгадир. Ер—Қуёш—Ой системасининг ўзаро тортишиш кучи ҳам ер рельефи га катта таъсир кўрсатади (денгиз ва океан сувларининг, Ер пўстининг кўтарилиб-пасайиб туриши). Кишилик жамиятининг фаолияти ер рельефининг ўзгаришида катта омил ҳисобланади.

Геоморфологиянинг асосий принципларидан бири шуки, рельеф географик компонентлардан бири сифатида бошқа компонентлар ва географик шароит билан бевосита боғлиқ ҳолда ўрганилади. Релъефга бошқа омиллар таъсир этибгина қолмай, рельефнинг ўзи ҳам уларга таъсир кўрсатади ва улар оркали ўзига ҳам таъсир этади. Литосфера, атмосфера, гидросфера ва биосфералгф ўртасидаги ўзаро мураккаб алоқа Г. нинг Ер ҳақида фанлар системасида тутган ўрнини белгилаб беради. Геолдан олинган маълумотлар ва методлардан рельефнинг урганилаётган жойдаги геологик тузилиши ва тараққиётига боғлиқ эканлигини аниқдашда фойдаланилади.

Табиий геогр., иқлимшунослик, гидрология, океанология, тупроқшунослик, геоботаника берган маълумотлар рельефнинг табиий-географик шароит ва айрим табиий компонентларга боглиц эканлигини аниқлаш учун зарур; геофизика берган маълумотлар эса рельеф тараққиёти жараёнининг табиий моҳияти ва Ернинг қаттиқ, суюқ, газ ҳолатидаги қобиқлари билан ўзаро муносабатини ўрганиш учун керак.

Геоморфология бир қанча тармоқларга бўлинади; у мумий Геоморфология —рельефнинг шаклланиши ҳақидаги жуда кенг масалаларни ўрганади,хусусий Геоморфология — рельефни бир ёки бир неча алоҳида геоморфологик кўрсаткичлар бўйича тадқиқ этади; регионал Геоморфология — ер юзаси алоҳида ҳудудий қисмларининг конкрет рельефини ўрганади; ер рельефининг регионал жиҳатдан муҳим хусусиятлари сайёравий Геоморфология томонидан ўрганилади. Геоморфологиянинг алоҳида тармоғи — палеогеоморфология ўтмиш геологик даврларнинг (кўпинча кўмилиб ётган) рельефини ўрганади ва узок, геологик даврларда ер юзасининг қандай бўлганини аниқлайди. Хўжаликка тегишли масалаларни ҳал қилишда ишлатиладиган геоморфологик тадқиқотлар якунларининг назарий асослари амалий Геоморфология томонидан ишлаб чиқилади.

Умумий Геоморфология бир қанча бўлимларни ўз ичига олади. Улардан энг йириклари: материкларнинг ер юзаси рельефини ўрганадиган қуруқли к Г. си ва денгиз ҳамда океан туби рельефини ўрганадиган денгиз Геоморфология си.

Кўпгина назарий масалалар математик тадқиқотлар методи ёрдамида ҳал қилинади. Геоморфологиянинг асосий иш методи дала экспедициялари тадқиқотлари, геоморфологик съёмка ёрдамида махсус геоморфологик хариталар тузишдан иборатдир. Экспедицион тадқиқотлар б-н бирга стационар ва экспериментал асосда ҳам геоморфологик жараёнлар устида тадқиқотлар ўтказилади. Дала ишлари харитаграфия ва геодезия методлари, аэрометод, геофизика ва б. инструмента™ кузатиш методлари асосида олиб борилади. Чунончи, денгиз тубини геоморфологик тадқиқ қилишда навигация аппаратураси, эхолот, сейсмозонд ва б. асбоблардан фойдаланилади.

Геоморфология маълумотларидан фойдали казилма конларини қидириш (қидириш Геоморфологияси), саноат, гидроэнергетика иншоотлари, автомобиль ва т. й., денгиз портларини лойиҳалашда (муҳандислик Геоморфологияси), майдондан хўжаликда ва қ. х. да фойдаланиш, тупроқ эрозиясига қарши кураш тадбирларини ишлаб чикишда фойдаланилади. Геоморфологик тадқиқотларнинг натижалари геологик, географик тадқиқотларга асос бўлиб хизмат қилади.

Геоморфология мустақил фан сифатида 19-а. охири ва 20-а. бошларида шаклланди. Чет эл олимларидан биринчилардан бўлиб Геоморфологиянинг назарий, методологик ва амалий асосларини У. М. Дэйвис (Америка Г. мактабининг етакчиси) билан В. Пенк (Европа Г. мактабининг етакчиси) яратди. Улар рельеф тараққиётининг асосий йўналишларини организмлар тадрижийлик назариясига татбиқан илмий жиҳатдан тавсифлади. Натижада Г. Ер ҳақидаги фанлар орасидан мустаҳкам ўрин олди. Россияда Геоморфологияга П. А. Кропоткин, В. В. Докучаев, И. В. Мушкетов, И. С. Шчукин, Я. С. Эдельштейн, К. К. Марков ва б. асос солди. Туркистон ҳудудларини геоморфологик ўрганишда ва Геоморфологиянинг назарий концепцияларини ишлаб чиқишда 20-а. нинг ўрталари ва 2-ярмида бирмунча ютуқларга эришилди. Бу даврда геоморфолог олимлар геоморфологик сатҳлар, геотектура, Ернинг морфоструктураси ва морфоскульптураси, морфологик комплекслар, геоморфологик цикллар ҳақида илмий фикрларни ривожлантирдилар. Ер пўсти ва мантиясининг таркиби ҳақидаги янги маълумотлар асосида ер рельефи ва Дунё океани туби рельефининг келиб чиқиши ва ривожланиши ҳақида янги концепциялар яратилмоқда. Рельефни таснифлаш, флювиаль, карст, музлик, тўнг ер, эол рельефларнинг шаклланиши, қирғоқлар морфологияси масалаларини ишлаб чиқишда катта ютуқларга эришилди. 1990-й. ларда регионал геоморфологик тадқиқот килишда салмоқли ишлар қилинди. Геоморфологик хариталарни тузиш методикаси ишлаб чиқилмоқда. Тадқиқот қилишнинг харитаграфик методи, аэрометод, геодезик ва геофизик методлар, стационар ва экспериментал тадқиқот методлари такомиллаштирилмоқда. Рельеф геометрияси, кинематика ва динамикаси масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Геоморфологиянинг ривожланишига ўзбекистонлик олимлардан Ғ. О. Мавлонов, М. М. Маматқулов, О. Ю. Пославская, А. А. Абдужабборов, Н. А. Когай, Г. Ф. Тетюхин ва б. ҳам салмокли ҳисса қўшдилар.

Халқаро миқёсда Геоморфология ишларини координациялаш Халқаро география иттифоқининг комиссия ва ёрдамчи комиссиялари томонидан амалга оширилади (амалий Геоморфология, геоморфологик харитаграфиялаш методикаси ва б. бўиича). Ўзбекистонда геоморфологларнинг ишлари ва Геоморфология масалалари Ўзбекистан ФА Сейсмология ин-ти қошидаги География бўлими томонидан координацияланади ва География жамиятининг съездларида муҳокама қилинади.

Ад.: Кинг Л., Морфология земли. Изучение и синтез сведений о рельефе Земли, |пер. с анг.1, М., 1967; Леонтьев О. К., Ринатов Геоморфология И ., Общая геоморфология, М., 1988; Соатов А. А., Шерматов М . Ш ., Даре водийлари ва террасалари, Т., 1972.

Абдурасул Соатов.


Кирилл алифбосида мақола: ГЕОМОРФОЛОГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
БИОЛОГИЯ
ФРАНЦИЯ
ДЕНГИЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты