ҲУҚУҚИЙ ВОРИСЛИК

ҲУҚУҚИЙ ВОРИСЛИК — ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бир шахсдан бошқа шахсга ўтиши. Ҳуқуқий ворисликнинг умумий (универсал) ва хусусий (сингуляр) тури бор. Умумий Ҳуқуқий ворисликда ворисга барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўтади (мас, мерос қолдиришда, ёки бир неча ташкилотлар, яъни юридик шахслар қўшилган-да). Хусусий (шахсий) Ҳуқуқий ворисликда бирон-бир алоҳида ҳуқуқ бир шахсдан бошқасига ўтади (мас, дастлабки креди-тор ҳуқуқининг бошқа шахсга ҳуқуқ ўтиш пайтидаги ҳажмда ва шартларда берилиши). Шу билан бирга бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлмайдиган ҳуқуқлар ҳам мавжуд. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ФК алимент талаб қилиш, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишига йўл қўймайди.


Кирилл алифбосида мақола: ҲУҚУҚИЙ ВОРИСЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИМЕНТ
ТОШКЕНТ
ЮРИДИК ШАХС
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты