ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ

ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга, ташкилотларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашиш. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддасида тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланганлиги, фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатиши белгилаб қўйилган. Ушбу конституцион норманинг моҳияти шундан иборатки, фуқаролар ҳамда ташкилотлар ўзлари амалга ошираётган хатти-ҳаракатлар тўғрисида тўлиқ ва етарли маълумотга эга бўлгандагина фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла равишда амалга оширилади, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятида эса қонунийлик таъминланади. Авваллари Ҳуқуқий ёрдам асосан ҳуқуқий маслаҳатчилар ҳамда адвокатлар томонидан амалга ошириларди. Бозор муносабатлари шароитида фуқаролар, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг юридик ёрдамга бўлган эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда ушбу ёрдам уларга турли давлат бошқаруви органлари (мас, адлия органлари), нодавлат нотижорат ташкилотлари (Савдо-саноат палатаси), жамоат бирлашмалари ва ҳатто турли тижоратчи ташкилотлар томонидан ҳам кўрсатилаяпти.

Ҳуқуқий ёрдам ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар бериш; ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва б. ҳужжатларни тузиш; судда ва б. давлат органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакили сифатида ишти-рок этиш; жиноий ишлар бўйича дастлабки терговда ва судда ҳимоячи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатиш орқали амалга оширилади. Ҳуқуқий ёрдам ҳақ эвазига ёки текинга амалга оширилиши мумкин. Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда турли жамоат бирлашмалари асосан текинга юридик ёрдам кўрса-тишади. Адвокатнинг ҳуқуқий ёрдами учун ҳақ тўлаш адвокат билан мижоз ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилади. Шахс тўловга қобилият-сизлиги сабабли кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлашдан озод этилган-да, жиноий ишни кўриб чиқишда қатнашишга тайинланган адвокатнинг юридик ёрдами учун давлат ҳисобидан ҳақ тўланади.


Кирилл алифбосида мақола: ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АДВОКАТУРА
ЮРИДИК ШАХС
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты