ҲУҚУҚШУНОСЛИК

ҲУҚУҚШУНОСЛИК, юриспруденция — ҳуқуқии ижтимоий нор-маларнинг алоҳида тизими сифатида, ҳуқуқнинг алоҳида тармоқларини, давлат ва ҳуқуқ тарихини, давлат ва умуман сиёсий тизимнинг фаолиятини ўрганувчи фан. Ҳ. — энг қад. ижти-моий фанлардан бири. Унинг тарихан вужудга келиши ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан боғлиқ-дир. Юнон фалсафасидаёқ Ҳуқуқшуносликнинг энг муҳим назарий муаммолари ўртага ташланган, рим ҳуқуқшунослари эса ҳуқуқий тушунча ва тузилмаларни ишлаб чиққан эдилар, бу тушунча ва тузилмалар ҳоз. даврда ҳам ўз аҳамия-тини сақлаб қолган. Ҳуқуқ муаммолари ҳоз. демократик жамиятда ва ҳуқуқий давлатаа ғоят муҳим аҳамият касб этади, Ҳуқуқшунослик тузилиш жиҳатдан бир қанча тармокларга бўлинган: давлат ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқ, давлат ва ҳуқуқ тарихи, сиёсий билимлар тарихи. давлат ва ҳуқуқ моҳиятини, Ҳуқуқшуносликнинг бошқа умумий масалаларини ўрганувчи умумий давлат ва ҳуқуқ назарияси фани алоҳида ўринда туради.

Ҳуқуқшунослик умумий назарий фангина бўлиб қолмай, шу билан бирга амалий фан ҳам ҳисобланади. Суд тиббиёти, суд психиатрияси, криминалистика, криминология, юридик психология ва б. юриспруденциянинг амалий тури ҳисобланади.

Ҳуқуқшунослик фани инсон дунёқараши, унинг ҳуқуқ ва давлат тўғрисидаги тасаввури, тушунча ва билимлари шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Ҳуқуқшуносликнинг ғоявий таъсири инсоннинг ҳуқуқий маданияти ривожланишига, ҳуқуқ талабларини қадрлаб, унга риоя этишига ёрдам қилади. Бу билан жамиятда ҳуқуқий ахлоқ ва ҳуқуқ-тартибот қарор топишига имкон яратади.

Галия Тансиқбоева.


Кирилл алифбосида мақола: ҲУҚУҚШУНОСЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ҳ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТАРИХ
ЕР
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты