ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ

ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ — сув ресурсларидан фойдаланиш ёки сувнинг емириш таъсирига қарши кураш учун қуриладиган иншоотлар. Гидротехника иншоотлари вазифаси бўйича 2 гуруҳга — умумий аҳамиятга эга бўлган ва махсус иншоотларга бўлинади. Умумий аҳамиятга эга бўлган Гидротехника иншоотлари таркибигасув дамлагич, сув олгич, сув ташлама ва сув ростлагич иншоотлари киради. Сув дамлагичлар (тўғон, дамба) иншоотнинг олди ва орқасида сув босими ёки сув сатҳида фарқлар ҳосил қилади. Сув олгич (сув қабул қилгич) иншоотлар сувни манба (дарё, кўл, сув омбори ва ш. к.)дан каналларга оқизиш учун хизмат қилади. Сув ўтказгич (водовод) сувни тегишли жойлар (канал, нов, акведук, дюкер, қувурлар, гидротехника тунеллари)га йўналтириш мақсадида қурилади; туташтирувчи иншоотлар (сув туширгич, тезоқар, шовва, канал ростлагичлари) Гидротехника иншоотлари турли қисмларининг равон бирлашишини таъминлайди. Сув ташлама иншоотлар сув омборлари, каналлар, босимли ҳавзалардан ортиқча сувни чиқариб юборишга хизмат қилади. Чиқариб (ташлаб) юбориладиган сув миқдорини ростлаш учун сув ташлама иншоотларга зулфинлар ўрнатилади. Ростлагич (йўналтиргич) иншоотлар сув оқими табиий шароитларини ўзгартириш ва яхшилашга, ўзан ва қирғоқларни ювилиб кетишдан, оқизиқларнинг тўпланиб қолишидан, муз таъсири ва б. дан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Махсус Гидротехника иншоотлари гидроэнергетика (гидроэлектр станция бинолари, босимли ҳавзалар ва ш. к.), сув транспорти (кема кутаргич шлюзлар, пристанлар ва б.) иншоотлари, мелиоратив (магистрал ва тақсимловчи каналлар, сувни керакли баландликка кўтариш учун насос станцияси, коллектор-дренаж тармоги, тиндиргич, сув тақсимлагичлар, сув ўлчаш қурилмалари ва б.) иншоотлар, сув таъминоти ҳамда канализация иншоотлари ва б. киради.

Гидротехника иншоотлари вазифасига кўра асосий (тўғонлар, босимли деворлар, сув ташлама, ростлаш иншоотлари, туннеллар ва б.) ва ёрдамчи иншоотлар (муздан ҳимоя иншоотлари, ажратиш деворлари ва б.)га бўлинади. Гидротехника иншоотлари капиталлиги бўйича 4 даражага (4даражага ёрдамчи иншоотлар киради) бўлинади. Қабул қилинган капиталлик даражасига мувофиқ Гидротехника иншоотларининг мустаҳкамлик даражаси, яъни чидамлилик ва барқарорлилик даражаси аниқпанади, ҳисобий максимал сув сарфи (л/с ёки м’/с), қурилиш материалларига талаблар белгиланади. Гидротехника иншоотлари бошқа муҳандислик иншоотлардан доимий равишда оқиб ёки тинч турган сув таъсири остида бўлиши билан фарқланади. Сув Гидротехника иншоотларига механик (статистик ва динамик юк, сувнинг зилзила пайтидаги босими, фильтрация босими, муз босими, оқизиқларнинг емириш таъсири ва б.), физик ва кимёвий (материалларнинг занглаши, грунтдаги тузлар эриши, катта тезлик ва вакуум пайдо бўладиган квитация ва б.), биологик (ўт ўсиши ва б.) таъсир ўтказади. Шу сабабли Гидротехника иншоотлари қуришда махсус гидротехник бетон, темир-бетон ва б. пишиқ материаллар қўлланилади. Гидротехника иншоотларидан фойдаланишда замонавий автоматика ва телемеханика воситалари қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДЮКЕР
ФРАНЦИЯ
ДАРЁ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты