ИЗОЛЯЦИЯ

ИЗОЛЯЦИЯ (франц. isolation — ажратиш, тарқатиш) (биологияда) — бир неча турга ёки бир турнинг ҳар хил популяциясига мансуб организмларнинг эркин чатишувига тўсқинлик қиладиган тўсиқлар пайдо бўлиши. Изоляция эволюция омилларидан бири бўлиб, узоқ вақт давом этганида бир турга мансуб организмлар ўртасида ирсий жиҳатдан фарқ қиладиган белгиларнинг вужудга келиши ва мустахкамланишига, бинобарин, тур ҳосил бўли-шига олиб келади. Табиатда Изоляция 2 хил: географик (фазовий) ва биологик шакдда намоён бўлади. И. Ер юзининг рельефи ва иқлими билан боғлиқ (мас, сув ҳавзалари қуруқлиқда, тоғлар водийда, водийлар тоғда, қуруқлик эса сувда яшовчи турларнинг тарқалиши ва эркин чатишувига тўсиқ бўлади). Географик Изоляция инбридингни кучайтириб, аллопатрик тур ҳосил бўлишига олиб келади (қ. Турҳосил бўлиши). Изоляция кўпинча инсон фаолияти (овлаш, ўрмонларни кесиш, қўриқ ерларни ўзлаштириш, каналлар қазиш) б-н боғланган бўлади. Биологик Изоляция чатишувга ёки чатишишдан сўнг уруғланиш содир бўли-шига тўсқинлик қиладиган механизмлар бўлиши билан боғлиқ. Биологик Изоляция экологик, этологик, морфофизиологик, физиологик ва генетик Изоляцияга аж-ратилади. Этологик, яъни биотопик Изоляция чатишадиган индивидларнинг ҳар хил биотопларда (қ. Биотоп) яшаши туфайли кам учрашуви ёки умуман учраш-маслигига алоқадор бўлиб, симпатрик тур ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Этологик Изоляция чатишадиган орга-низмларнинг хулқ-атвори ўртасидаги, морфофизиологик Изоляция — кўпайиш органлари тузилишидаги, физиологик Изоляция — кўпайиш муддатлари, генетик Изоляция — ирсий механизмларнинг тузилиши ўртасидаги фарқ туфайли рўй беради. Генетик Изоляция зиготанинг қалок бўли-шига, қисман ёки батамом стерил гиб-ридларнинг пайдо бўлишига, шунингдек, яшовчанлигининг камайишига олиб келади.


Кирилл алифбосида мақола: ИЗОЛЯЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
БИОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты