ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ (1939 — 45) — Германия, Италия ва Япониянинг айби билан бошланган жаҳон тарихидаги энг йирик уруш. 20-а. фожиаси сифатида инсоният тарихига кирди. Бу урушнинг келиб чиқишида асосий ролни фашистлар Германияси ўйнади. Ғарб мамлакатлари (Англия, Франция, АҚШ) ҳукмрон доираларининг «келиштириш» сиёсати Австрияни (1939 й. март), Чехословакияни (1939 й. март) Германияга қўшиб олинишига ва Мюнхен битимига (1939 й. сент.) йўл очиб берди. Иккинчи жаҳон урушининг бошланишида СССРнинг ҳам айби бор. 1939 й. 23 ав-г. да СССР билан Германия ўртасида 10 йил муддатга ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома имзоланди. Бу шартноманинг махфий қўшимча аҳдномасига мувофиқ, Германия ва СССР Шарқий Европада ўзларининг таъсир доираларини бўлиб олдилар. Ҳар икки мамлакат манфаатлари, аввало, Польша давлати билан боғлиқ эди. Совет томони Ғарбий Украина, Ғарбий Белоруссия ва Бессарабия (1921 й. да бой берилган) ҳудудларини қайтариб олмоқчи эди. Шунингдек, Германия Болтиқбўйи мамлакатларига даъво қилишдан қам воз кечди.

Германия билан СССР шартномага мувофик, Полылага бир вақтда қўшин киритишлари керак эди. СССР бу мажбуриятни бажармади. 1939 й. 1 сент. да Германиянинг бир ўзи Польшага бостириб кирди ва Иккинчи жаҳон урушини бошлаб берди. 3 сент. да Англия ва Франция Германияга қарши уруш эълон қилди. СССР 1939 и. 17 сент. да Польша ҳуду-дига қўшин киритди. Кўп ўтмай Брестда немис қўмондони Т. Гудериан ва совет генерали С. М. Кривошеий қўмондонлигида Польшанинг бўлиб олиниши муносабати билан қўшма совет-герман паради ўтказилди.

СССР И. ж. у. баҳонасида ўз ҳудудларини кенгайтириш ва чегараларини мустаҳкамлашга киришди. 1939 й. ЗОнояб. – 1940 й. мартда СССР билан Финляндия ўртасида ҳарбий тўқнашув бўлди. Бундан СССР манфаатдор эди. Ўзаро уруш натижасида СССР Фин-ляндиянинг бир қатор ҳудудларини (Ленинградга чегарадош ерлар) тортиб олиб, шим.ғарбий чегараларини мус-таҳкамлаб олди. 1940 й. ёзида СССР нинг расмий талаби билан Руминия Бессарабия ва Шим. Буковинани советларга беришга мажбур бўлди. 1940 й. июнда Эстония, Латвия ва Литва совет қўшинлари томонидан босиб олиниб СССРга киритилди.

1940 й. апр. майда немисфашист қўшинлари Дания ва Норвегияни ис-тило қилди, 1940 й. 14 майда — Нидерландия, 28майда — Бельгия таслим бўлди. Шундан сўнг фашист қўшинлари Люксембург ва Голланди-яни босиб олиб, улар ҳудуди орқали Францияга (22 июнда таслим бўлди) бостириб кирди.

Совет ҳукумати фашистлар Германи-ясини Европанинг навбатдаги пойтах-тини босиб олиши муносабати билан табриклаб борди. Интернационалнинг ди-рективаларида фашизмга қарши тарғиботни тўхтатиш ҳақидаги талаблар пайдо бўлди. 1940 й. 27 сент. да Германия, Италия ва Япония давлатлари Берлинда «учлар иттифоқи»ни тузиш ҳақидаги шартномага имзо чекишди. 1940 й. 28 окт. да фашистлар Италияси Грецияга бостириб кирди. 1940 й. 20—24 нояб. да Венгрия, Руминия ва Словакия «учлар иттифоқи»га қўшилди. 1941 й. мартда эса Болгариянинг монархияфашистик ҳукумати ҳам бу ит-тифоқ сафига кўшилишга розилик билдирди.

1940 й. 18 дек. да Гитлер СССРга қарши уруш ҳақидаги 21сонли директи-васи «Барбаросса» режасига имзо чекди. Фашистлар Германияси СССРга қарши уруш бошлашдан олдин 1941 и. 6—17 апр. да Югославияни босиб олди. Шу йилнинг 13 апр. да СССР Япония билан бетарафлик ҳақида келишиб олди. 1941 й. 20 май — 1 июнда фашистлар Германияси Крит о. ни эгаллади. 18 июнда эса ҳужум қилмаслик ва ҳамкорлик ҳақида Германия — Туркия шартномаси имзоланди.

1941 й. 22 июнда фашистлар Германияси СССРга қўққисдан ҳужум бошлади. Венгрия, Руминия, Финляндия, Италия унинг томонида туриб урушга кирди. Шу куни Англия ҳукумати СССРни Германияга қарши урушда қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 24 июнда Ф. Рузвельт АҚШ хукумати СССРга ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди. СССР Германияга қарши урушнинг 1-даври (1941 й. июнь — 1941 й. нояб.) да, асосан, мудофаа характеридаги жанглар олиб борди.

Фашистлар Германияси ва иттифоқчиларининг тажовузкорона ҳаракатининг тобора авж олиши жаҳон мамлакатларини ташвишга солди. 1941 й. ёзида фашистлар Германиясига қарши коалиция тузиш йўлида дастлабки қадам қўйилди. 1941 й. 12 июлда СССР на Буюк Британия ҳукуматлари фашистлар Германиясига карши урушда биргаликда ҳаракат қилиш ҳақида ксли-шиб олишди. 1941 й. 24 сент. да Ш. лс Голль бошчилигида Озод Франция (1942 й. июлдан Курашаётган Франция) миллий қўмитаси тузилиб, фашизмга карши кураш бошлади. 1941 й. 5 дек. да немисфашист қўшинларининг Москва жангицаги мағлубияти Гитлернинг «яшин тезлигидаги уруш» деб аталмиш режасини пучга чиқарди ва натижада унга карши урушга кирган мамлакатлар сони ортди.

1941 й. 7 дек. да Япония ПёрлХарборга ҳужум қилиш билан Буюк Британия ва АҚШга қарши урушни бошлаб юборди. 8 дек. да АҚШ, Буюк Британия ва б. мамлакатлар Японияга, 11 дек. да эса Германия ва Италия — АҚШ га, шу куни АҚШ фашистлар Германияси ва Италияга қарши уруш эълон қилди.

1941 й. охири — 1942 й. бошида Япония Малайзия, Индонезия, Филиппин, Бирмани босиб олиб, Австрали-яга тавдид сола бошлади. Шарқий фронтда эса немисфашист қўшинлари ёзги ҳужумлар натижасида Кавказ бўсағасига, Волга бўйига етиб келди.

1942 й. 1 янв. да Вашингтонда 26 давлат иштирокида фашизмга карши ку-рашувчи давлатларнинг ҳарбий итти-фоқи тузилиб, Декларация қабул қилинди. 1942 й. 26 майда СССР ва Буюк Британия ўртасида фашистлар Германияси ва унинг Европадаги тарафдорларига қарши урушда иттифоқчи бўлиш ва урушдан кейин ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик қилиш ҳақида шар-тнома имзоланди. 1942 й. ёзига келиб антигитлерчи давлатлар сони янада ортди. 1 июнда Мексика Германия, Италия ва Японияга, 22 авг. да Бразилия Германия ва Италияга, 14 дек. да Эфиопия — Германия, Италия ва Японияга қарши уруш эълон қилди. Шарқда эса япон милитаристлари Голландия Ҳиндистонини (12 март), Филиппин о. ларини (9 июнь) қўлга киритди.

Совет қўшинлари урушнинг 2-даври (1942 й. нояб. — 1943 й. охири) да Сталинград жанги ва Курск жангилагм ғалабалари натижасида Германия қў-тпнлари қўмондонлиги стратегик та-шаббуснп бутунлай қўлдан чиқарди. СССРда на б. ҳудудларда қаршилик кўрсатиш ҳаракати авж олди. 1943 й. 13 янв. да Гитлер урушда ташаббусни яна қўлга олиш мақсадида оммавий сафарбарлик эълон қилди, лекин шунга қарамасдан 1943 й. май ойига келиб Шим. Африка (қ. Шимолий Африка ком-панияси), Англия—АҚШ қўшинлари томонидан озод қилинди. 1943 й. июль-авг. ойларида Англия— Америка десант қўшинлари Сицилия о. га туширилди. 1943 й. 25 июлда Италияда Муссолини осиб ўлдиридди ва фашистлар режими тугатилди. 3 сент. да Италия сўзсиз таслим бўлганлиги ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди.

1943 й. га келиб фашизмга қарши бўлган кучлар тобора кучайиб борди. 1943 й. 3 июнда Жазоирда Франция миллий озодлик қўмитаси тузилди. 12—13 июлда Германияда Озод Германия миллий қўмитаси ташкил қилинди. Авг. — сент. ойларида Болгария ватанпарварлари фронтининг миллий қўмитаси юзага келди. 1943 й. сент. —окт. ойларида партизанлар билан Курашаётган Франция ҳаракати қисмлари ҳамкорлигида Корсика о. озод этилди. 1943 й. 16 янв. да Ироқ, 7 апр. да Боливия Германия, Италия ва Япо-нияга қарши урушга кирди. 1943 й. 13 окт . да Италия ўзининг собиқ иттифоқчиси Германияга қарши уруш эълон қилди. СССР, Англия ва АҚШ ҳукуматлари Италияни б«иргаликда уру-шаётган мамлакат» деб тан олди. 1943 й. 27 нояб. да Колумбия Германияга қарши урушга қўшилди. СССР, АҚШ ва Англия ҳуқумат бошлиқлари Теҳрон конференциясияа Англия — Америка қўшинларини Шим. Францияга тушириш йўли билан Европада иккинчи фронтни очиш ғоятда муҳим эканлигини тан олишди.

Фашизмга қарши урушнинг 3-даври (1944 й. янв. — 1945 й. май) бошларида совет қўшинлари СССР ҳудудининг деярли ҳаммасини озод қилди. Иттифоқчилар 1944 й. 6 июнга келибгина Францияга ўз қўшинларини тушириб, Европада иккинчи фронтни очдилар ва сент. да Франция қаршилик кўрсатиш ҳаракати кучларининг фаол иштиро-кида Франция ҳудудининг деярли хам-маси фашист босқинчиларидан озод қилинди. 1944 й. 27 мартда совет қўшинлари Руминия ҳудудига кириб борди. 13 мартда СССР, АҚШ ва Буюк Британия ҳукуматлари Германия томонида туриб урушаётган Венгрия, Руминия, Болгария ва Финляндияга урушни тўхтатиш ҳақида мурожаат қилди. Натижада бу мамлакатларда фашизмга қарши бўлган кучлар ҳаракати фаоллашди. 1944 й. майда Руминияда фашизмга қарши Бирлашган ишчилар фронти, Венгрияда эса Ватанпарвар кучлар фронти, (2 дек. дан Миллий мустақиллик фронти) юзага келди. 21 июлда Польшада Миллий озодлик қўмитаси ташкил бўлди.

1944 й. 25 июлда Гитлер мамлакатда «ута оммавий сафарбарлик» эълон қилди. Гитлернинг бу тадбири ҳам ёрдам бермади. У босиб олган мамлакатларда озодлик ҳаракатлари авж олди. 1944 й.

I авг. —2 окт. да Варшавада, 19—25 авг. да Парижда, 23 авг. да Руминияда, 6 — 10 сент. да Болгарияда фашист боскинчиларига қарши қуролли қўзғолонлар бўлди. Натижада, жаҳон уруши майдонида кучлар нисбати тубдан ўзгарди. Германия иттифоқчилари ўртасида парокандалик бошланди. 1944 й. 26 янв. да Либерия, 24 авг. да Руминия, 15 сент. да Финляндия, 28 дек. да Венгрия, 1945 й. фев. да Перу, Уругвай, Венесуэла, Туркия, Миср, Ливан, Су-рия, Саудия Арабистони, Парагвай, Эквадор, Чили каби мамлакатлар, 27 мартда эса Аргентина фашистлар Германияси ва Японияга қарши уруш эълон қилдилар.

Совет қўшинлари 1944 й. ўрталарида Марказий ва Жан. шарқий Европа мамлакатларини ватанпарвар кучлар ёрдамида озод қилишга киришди. Шу йили иттифоқчи қўшинлар Шим. Италияни ва Ғарбий Германиянинг бир қатор р-нларини озод қилди. 1945 й. 4—11 фев. да СССР, АҚШ ва Англия давлат раҳбарлари иштирокида бўлган Қрим (Ялта) конференцшсидз, Германи-яни батамом тор-мор килиш режалари, шунингдек, дунёнинг урушдан кейинги сиёсий тузилиши масалалари хусусида келишиб олинди.

Америка—Англия куролли кучлари Тинч океанидаги Маршалл ва Мариана о. ларини (1944), Филиппинни ва Япониянинг Окинава о. ни (1945) эгаллади. 1945 й. 25 апр. да совет ва Америка кушинлари Эльбада учрашди. 3 майда Англия қўшинлари Бирма қаршилик ҳаракати кучлари билан ҳамкорликда пойтахт — Рангунни озод қилди.

1945 й. 2 майда совет қўшинлари Берлинни ишғол қилди. А. Гитлер ўзини ўлдирди. 8 майда Берлин яқинидаги Карлсхорстда Германия олий қўмондонлиги вакиллари фашистлар Герма-ниясининг 2-жаҳон урушида сўзсиз таслим бўлганлиги ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди. 9 майда совет қўшинлари, чех қаршилик ҳаракати кучлари иштирокида Чехословакиянинг пойтахти Прагани озод қилди.

СССР, АҚШ ва Англия хукуматлари бошликларининг Берлин конференциясица, асосан, Германия масаласи, унинг кейинги тақдири ва тараққиёт йўли, уни демилитаризациялаш ва де-мократиялаш масаласи кўрилди. Кон-ференцияда СССР ҳукумати Японияга қарши иттифокчилар билан биргаликда урушга киришини яна бир бор таъ-кидлади. АҚШнинг ҳаво кучлари ҳарбий зарурият йўқлигига қарамай Япониянинг Хиросима (1945 й. 6 авг.) ва Нагасаки (9 авг.) ш. ларига атом бом-балари ташлади. Бунинг натижасида ҳар икки шаҳар аҳолисидан 102 мингга яқин киши ҳалок бўлди, 16 минг киши бедарак кетди, 61 минг киши ярадор ва 324 минг киши кучли радиация билан заҳарланди.

1945 й. 8 авг. да СССР олган мажбуриятига биноан Японияга уруш эълон қилди ва 9 авг. да унга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлади. СССР билан биргаликда, 10 авг. да Монголия Халқ Республикаси (МХР), 11 авг. да Хитой халқ озодлик армияси япон босқинчиларига қарши урушга киришди.

Манжуриядаги япон қўшинлари совет армияси томонидан тор-мор қилингач, Япония 1945 й. 2 сент. да сўзсиз таслим бўлганлиги ҳақидаги ҳужжатга кўл қўйди. Шу тариқа Иккинчи жаҳон урушига якун ясалди.

Нюрнберг суд жараёни (1945 й. 20 нояб. — 1946 й. 1 окт.)да нацист ҳарбий жиноятчилари устидан халқаро суд ўтказилиб, унда 20 киши: Г. Геринг (у ўзини ўлдирди), В. Кейтель, Э. Кальтенбруннер, И. Риббентроп, Г. Гесс ва б. адолатли жазоланди. Фашистик ташкилотлар: Национал-социалистик партия (нацистлар), Гестапо, СС, СД, бутун инсониятга қарши қаратилган жиноятчи ташкилотлар деб эълон қилинди. Нюрнбергда бўлиб ўтган бу халқаро суд И. ж. у. га сўнгги нуқтани қўйди.

Иккинчи жаҳон урушига 72 давлат жалб этилди. Урушда иштирок қилган мамлакатларнинг 110 млн. аҳолиси унга сафарбар этилди. Ҳарбий қаракатлар 40 давлат ҳу-дудида бўлиб ўтди, барча харажатлар 4 триллион долларни ташкил этди. Уруш давомида 62 млн. киши (шу жумладан 27 млн. СССР фуқароси) ҳалок бўлди.

1941 й. 22 июнда Германия СССРга ҳужум қилгач, СССР таркибида бўлган Ўзбекистон халқлари ҳам бу уруш гирдобига мажбуран тортилган эди. Ўша куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилди.

Гитлерчиларнинг Шарққа доир ҳарбий режаларида СССРни қисқа муддатли компания жараёнида мағлуб қилиш ва урушни 1941 й. кузида тамомлаш мўлжалланган эди. Яшин тезлигида бошланган уруш совет раҳбариятида саросимани юзага келтирди. 29 июндагина Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) номидан жойларга кўрсатмалар юборидди. Иккинчи Жаҳон Уруши Сталин фақат 3 июлдагина халққа мурожаат билан чикди.

1941 й. 30 июнда Давлат мудофаа қўмитаси (ДМҚ) тузилди. Унинг раиси И. В. Сталин 8 авг. да СССР Қуролли кучлари Олий Бош қўмондони лаво-зимини эгаллади. Урушнинг дастлабки кунлари мамлакатнинг барча иқтисодиймаънавий кучларини зудлик билан мудофаа манфаатларига бўйсундириш, халқ хўжалигини тўлиқ ҳарбий изга солиш лозимлиги хусусида қарорлар, кўрсатмалар қабул қилинди.

Уруш даврининг мусибатларини ўз бошидан кечирган кишиларнинг хотираларидан маълум бўлишича, одамлар ўша вақтда совет режимини ҳимоя қилиш зарурияти ҳақида кам ўйлар эдилар. Халқнинг аксарият қисми мус-табид тузумни қоралар эди. Чунки, ха-лқнинг хотирасидан ҳали Туркистон Мухториятиниж қонга беланганлиги, истицлолчилик ҳаракатининг зўравонлик билан бостирилиши, диний эътиқод учун таъқиб қилишлар эсдан чиқмаганди. Жамоалаштиришнинг сталинча зўравонлик билан амалга оширилиши натижасида юз берган жиноятлар хотирадан кўтарилмаган эди. Мустабид тузумнинг оммавий қатағонларидан қолган яралар ҳали битмаган эди. Бирок., ўзбек халқининг фашизмга бўлган нафрати мустабид тузум етказган ғам-аламни орқа ўринга суриб қўйди ва у душманга қарши отланди. Шунингдек, мустабид тузумнинг «мафкура машинаси» ҳам бенуқсон ишлади — у СССР таркибидаги барча мустамлака халқларни фашизмга қарши курашга сафарбар қила олди. Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши даги иштирокининг ахлоқий-маънавий жиҳатдан асоси шундаки, бу урушда ўзбек халқи фашизмдан фақат СССРнигина эмас, энг аввало, Ўзбекистонни ҳимоя қилишни, уни яна бир босқинчидан саклаб қолишни мақсад қилиб қўйган эди.

Совет—герман уруши бошланғич даврининг энг мураккаб вазифаларидан бири иқтисодиётни ҳарбий изга солиш эди. Бу масъулиятли вазифани СССРнинг қарийб 40% аҳолиси истиқомат қиладиган, кўмирнинг 63% қазиб олинадиган, пўлатнинг 50% ишлаб чиқариладиган, доннинг 38% етиштириладиган, айниқса, кўпгина мудофаа корхоналари жойлашган ҳудудни фашистлар босиб олган бир пайтда ҳал қилиш керак эди. Фронт яқинидаги ҳудудлардан мамлакат ич-карисига кўчирилаётган аҳоли, сано-ат корхоналари, ўқув-юртлари ва б. нинг кўпчилиги Ўзбекистонга юборилди. Чунончи, Ўрта Осиё ва Қозо-ғистонга эвакуация қилинган 308 са-ноат корхонасининг 104 таси («Лен-текстильмаш», «Ростсельмаш», «Красний Аксай», Москвадаги «Электрокабель» ва «Подъемник», Чкалов номидаги авиация заводи, «Красний путь», Киев «Транссигнал» з-длари, Сталинград кимё комбинати ва б.), 30 дан ортиқ ҳарбий госпиталь, ҳарбий артиллерия (тўпчи) академия, бир неча ҳарбий билим юртлари кўчиб келди.

Россия ҳудудидан турли миллатга мансуб 200 га яқин ёзувчи ва шоирлар (мас, А. Ахматова, А. Толстой, В. Ян, М. Шагинян ва б.) Тошкентга кўчиб келиб, шу ерда ижод қилдилар. Россия, Украина ва Белоруссиянинг фашистлар босиб олган ҳудудларидан 1 млн. дан ортиқ киши, жумладан 200 минг бола Ўзбекистонга эвакуация қилиниб, уларга 135 минг кв. м ҳажмда уй-жой ажратиб берилди. Купгина ўзбек оилалари иккита ва ундан ортиқ етим болаларни ўз тарбияларига (жумладан, Ш. Шомаҳмудовлар оиласи — 14, Ҳ. Самадовлар оиласи — – 12, М. Жўраева ва Ашурхўжаевлар оиласи 8 тадан болаларни ўз тарбияларига олдилар. 1943 й. охирига келиб шаҳарларда 4672 бола, қишлокларда эса 870 бола ўзбек оилалари томонидан тарбияга олиниб, уларга хақиқий инсонпарварлик ва меҳр-шафқат намунаси кўрсатилди.

Ўзбекистонга кўчириб келтирилган саноат корхоналари ниқоятда қисқа муддатда ишга туширилди. 1941 й. дек. да эвакуация қилинган корхоналарнинг қарийб 50 таси, 1942 й. 1 янв. да эса барчаси қайта қурилиб тўла қувват билан маҳсулот бера бошлади. Бу ҳарбий корхоналарни ишга туширишга шаҳарликлардан ташқари қарийб 500 минг колхозчидеҳқонлар жалб қилинди. Корхоналарни ҳарбий изга ўтказиш ҳарбий коммунистик усулда амалга оширилди: 1941 й. 26 июндан бошлаб мамлакатда ишчилар ва хизматчилар учун ишдан ташқари вақтда мажбурий ишлаб бериш, катта ёшдагилар учун хафтада 6 кунлик иш жорий этилди, иш вақти 11 соатгача узайтирилди, таъ-тилга чиқиш бекор қилинди. Идора хизматчилари, уй бекалари, ўқувчилар и. ч. га жалб қилинди. Агар 1940 й. да саноат ишчилари орасида хотин-қизлар салмоғи 34%ни ташкил қилган бўлса, 1942 й. да бу кўрсаткич 63,5% га етди. Меҳнат интизомини бузганлар учун жазо чоралари кескин қўйилди. Корхоналардан ўзбошимчалик билан кетиб қолганлар 5 й. дан 8 й. гача муддатга қамоққа ҳукм қилинди. 1941 й. де-к. да Ўзбекистон саноат корхоналаридан 230 таси (биргина Тошкентда 63 корхона) ҳарбий изга кучирилиб, фронт учун қурол-яроғ и. ч. га киришди.

Ўзбекистонда ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноатнинг ўсиши ва ривожланиши билан бирга хом ашё ва ёқилғи-энергетика базасини кенгайтириш вазифаси ҳам кескин бўлиб турди. Айниқса, рангли металларга, нефть ва кўмирга бўлган эҳтиёж кучайди. 1942 й. да Лангар молибден кони заминида молибден ф-каси барпо этилди. Қўйтош ва Қоратепа рангли металлар конининг қуввати кескин оширилди. Олмалиқда мис ва б. рангли металларнинг бой конлари топилди. Ангрен кўмир кони республиканинг биринчи кўмир марказига айланди. 1942 й. бошларида l-Оқтепа ва З-Оққовоқ ГЭСлари, шунингдек, Фа-рҳод ГЭС умумхалқ ҳашари билан бунёд этилиши республикада фронт эҳтиёжлари учун ишлаётган саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлашда муҳим роль ўйнади.

Ўзбекистонда уруш йилларида 280 та янги корхона барпо этилди. Республи-канинг саноат потенциали 1945 й. га келиб 1940 й. дагига нисбатан деярли 2 баробар кўпайди, нефть казиб олиш 4 баробардан зиёд, металл ишлаш тармоқлари маҳсулотлари 4,8 баробар, машинасозлик маҳсулотлари 13,4 баробар, кўмир қазиб чиқариш 30 баробардан купроқ, пўлат ва прокат эритиш 2 баробар, электр энергияси и. ч. 2,42 марта ортди. Бунинг натижасида Ўзбекистон уруш йилларида фронт учун 2100 та самолёт, 17342 та авиамотор, 2318 минг дона авиабомба, 17100 та миномёт, 4500 бирликдан иборат миналарни йўқ қилувчи қурол, 60 мингга яқин ҳарбий-кимёвий аппаратура, 22 млн. дона мина ва 560 минг дона снаряд, 1 млн. дона граната, дала радиостанциялари учун 3 млн. радио лампа, 330 мингга парашют, 18 та харбий-санитария ва ҳаммом кир ювиш поезди, 2200 та Кучма ошхона ва купгина ҳарбий анжомлар етказиб бериш имконига эга булди. Республика енгил саноат комиссарлиги корхоналари 1941—45 й. лар мобайнида жангчилар учун 7518,8 мингта гимнастёрка, 2636,7 мингта пахтали нимча, 2861,5 мингта армия этиги тайёрлаб берди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши қулга қурол олиб жанг қилган ўзбекистонлик жангчиларнинг умумий таркибидан 263000 дан зиёд киши қалок бўлди, 132670 киши бедарак йўқолди, 60452 ватандошимиз урушдан ногирон бўлиб қайтди. Шунингдек, ун минглаб ўзбекистонлик жангчилар асирликда бўлди. Мустабид тузум улар билан «очик,часига» гаплашди. Демак, фронтга сафарбар қилинганларнинг қар учтасидан биттаси уйига кайтмади. Умуман, СССР буйича уруш даврида фашистлар қўлида 6,2 млн. киши асирликда бўлган. Уруш охирига келиб улардан 4 млн. киши ҳалок бўлган. Омон қолган асирлар сони 1 млн. дан сал кўпроқэди. Улардан 60% дан кўпроғи ГУЛАГ қамокхоналарига ташланди. Айбсиз сур-гун қилиниб, совет концлагерларига жўнатилган ёки отиб ташланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам оз эмасди. Тахм. ҳисобларга қараганда, ўзбекистонлик ҳарбий асирлардан 15 мин-гдан ортиғи совет концлагерларига юборилган. Иккинчи жаҳон уруши даги бу ғалаба миллионлаб бегуноҳ кишиларнинг, жумладан, Ўзбекистон халқининг қони, ҳаддан зиёд машаққатли меҳнати ва унинг буюк инсонпарварлиги туфайли қўлга киритилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, 35 жилдли Хотира ки-тоби тайёрланиб, нашр қилинди. Тошкентдаги Мустақиллик майдони хиёбонида махсус мажмуа қурилди (2000). 9 май — ғалаба куни юртимизда Хотира ва Қадрлаш куни сифатида ҳар йили нишонланадиган бўлди.

Ад.: Вторая мировая война. Краткая история, М., 1984; Ўзбекистон Республикаси Хотира китоби — Книга памяти Республики Ўзбекистон [махсус жилд], Т., 1995; Фашизм устидан қозонилган ғалабада Ўзбекистоннинг тарихий ҳиссаси. 1941 — 1945 [Илмийназарий конференция материаллари], Т., 1996; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Мусаллам Жўраев.


Кирилл алифбосида мақола: ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
ГЕРМАНИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
БЕЛОРУССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты