ИЛДИЗ

ИЛДИЗ (radix) — ўсимликнинг энг муҳим органи. Илдиз тупроқдан сув ва озиқ моддаларни сўриб олиш, ўзида мурак-каб бирикмаларни синтез қилиш ва уларни ўсимликнинг ер устки қисми (пояси, барглари) га кўтариб бериш функциясини бажаради. Илдиз тупроққа микрофлора ривожини тезлаштирувчи ҳар хил бирикмалар ажратади ва тупроқ ҳосилдорлигини оширади. Бундан ташқари, Илдиз баъзи органик моддаларни синтез қилади. Кўпгина ўсимлик Илдиз вда захира тўпланади.

Тубан ўсимликлар, лишайниклар, йўсинсимонлар ва айрим замбуруғларда Илдиз вазифасини ризоидлар (туксимон ва б. шакллардаги бир ва кўп ҳужайрали содда Илдизлар) бажаради. Илдиз кўпинча ингичка цилиндрсимон ёки ипсимон бўлади. Уруғ ерга тушгандан кейин, муртакдаги Илдиз ривожланиб, асосий Илдизга айланади. Асосий Илдиз тармокланиб, биринчи тартиб, улар ўз навбатида тармокланиб, иккинчи тартиб ва ҳ. к. ён Илдиз ҳосил қилади. Асосий ва ён Илдиз лардан ташқари кўпгина ўсимликларда поя ва барглардан ўсиб чиқадиган қўшимча И. учрайди. Ўсимлик поясини тупроққа кўмиш йўли б-н қўшимча Илдиз пайдо қилиш мумкин. Помидор, картошка, маккажўхори чопиқ қилингандан кейин кўплаб қўшимча Илдизлар чиқаради; бу Илдизлар ўсимликни мустаҳкамлаб, озиқланиш шароитини яхшилайди ва ҳосилни кўпайтиради.

Илдизлар тупроқда тарқалишига қараб ўқ илдиз ва патак илдизга бўлинади. Асосий Илдиз яхши ривожланиб, йўғонлиги ва бўйи билан бошқалардан каттароқ бўлса, ўқ илдиз дейилади. Бу хилдаги Илдизлар, асосан, икки паллали ўсимликларга хос бўлиб, асосий Илдиз тупроққа чуқур кириб боради (мас, беда, қизилмия, янтоқ). Ўқ илдиз чўл ўсимликларида 15—20 м гача боради. Патак илдизлар бир паллали ўсимликларга хос бўлиб, буларда асосий Илдиз барвақт қурийди ёки бутунлай пайдо бўлмайди, баъзан эса ўсаётган патак Илдизлар билан бир хилда ўсади (бошокдошларда). Ингичка оқ Илдиз чалар тукчалар б-н бирга Илдизнинг фаол қисмини ҳосил қилади; унинг уз. 10—15 см, диаметри 0,6—1,0 мм ва ундан ортиқ бўлади. Дағаллашган, ранги қўнғирлашган Илдизлар асосий Илдиз билан бирга Илдиз тармоғининг ўтказувчи қисмини ташкил этади. Фаол қисмдаги Илдиз чалар учи Илдиз ғилофи билан қопланган, ғилоф Илдизни тупроқ орасига ўсиб киришда зарарланишдан сақлайди. Ғилоф остида ҳужайраларнинг бўлиниш — чўзилиш (ўсиш) зонаси жойлашган, унинг ҳужайралари жуда тез ўсиш хусусиятига эга. Бундан кей-ин дифференциалланиш, яъни Илдиз тукчалари зонаси (И. чанинг асосий қис-ми) келади; сув ва унда эриган озиқ моддалар шу зонада сўрилади. Mac, ғўзада ташқи муҳит шароитига қараб асосий (бош) И. ерга 2 м ва ундан ҳам чуқур ўсиб киради; чуқурга кирган сари у ингичкалашиб (юқорида 1,5—2 см дан пастки қатламларда 1—2 мм гача) боради. Ён И. лар ён томонларга 50—100 см гача тарқалиб ўсади. Ўқ И. нобуд бўлса, унинг вазифасини биринчи бир-ламчи тартиб ён Илдизлар бажаради, лекин бунда Илдиз бўйига ўса бошлайди.

Кўп ўтларнинг Илдиз лари этдор бўлади (лавлаги, сабзи, турп ва б.). Этдор И. лар крахмал, ҳар хил қандлар, шилим-шиқ моддалар, инулин, гемицеллюлоза ва б. захира моддаларни саклаш вазифасини бажаради. Mac, лавлаги И. са-харозага, картошкагул И. бўртмалари инулинга, гулхайри И. и крахмал ва шилимшиқ моддаларга бой.

Ад.: Усманов А. Н., Теоретические основы корневого питания хлопчатника при получении высокого урожая в условиях искусственной среды, Т., 1984.

Абдукарим Зикирёев.


Кирилл алифбосида мақола: ИЛДИЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты